Чилонзорнинг 60 йиллигига бағишланган фильм суратга олинди

© Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси ДУКЧилонзор туманининг 60 йиллиги муносабати билан фильм суратга олинди
Чилонзор туманининг 60 йиллиги муносабати билан фильм суратга олинди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2023
Oбуна бўлиш
Фильмда туманнинг ўтган асрлардаги воқеликларидан то бугунги кунга қадар бўлган тарихи ва ҳолати ҳақида ҳикоя қилинади.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг 60 йиллиги муносабати билан фильм суратга олинди. Бу ҳақда “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК хабар берди.
Таъкидланишича, куни кеча Кинематография агентлиги буюртмасига биноан ишланган “Чилонзор: Пойтахт қалби” ҳужжатли фильмининг намойиши бўлиб ўтди.
“Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси томонидан суратга олинган фильм Тошкент шаҳридаги Чилонзор тумани ташкил этилганлигининг 60 йиллигига бағишланади. Унда туманнинг ўтган асрлардаги воқеликларидан то бугунги кунга қадар бўлган тарихи ва ҳолати ҳақида ҳикоя қилинади”, - дейилади хабарда.
Фильм сценарий муаллифи Шоҳрух Расулов, постановкачи режиссёрлар Шоҳрух Расулов ва Ғайрат Мўминов, постановкачи операторлар Азиз Норматов, Ҳурсан Али Тилаволдиев, ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниев.
Янгиликлар лентаси
0