https://sputniknews.uz/20230315/bolalar-bahorgi-tatilni-qanday-samarali-otkazishi-mumkin-ruhshunos-tavsiyalari-32925695.html
Болалар баҳорги таътилни қандай самарали ўтказиши мумкин? Руҳшунос тавсиялари
Болалар баҳорги таътилни қандай самарали ўтказиши мумкин? Руҳшунос тавсиялари
Sputnik Ўзбекистон
Таътилда бола китоб мутолаасини давом эттириши керак. Бадиий адабиёт бола психикасининг ривожланиши учун жуда муҳимдир. Бунда боланинг қизиқишларидан келиб чиқиб, ёшига мос равишда бадиий китоблар ўқиши мумкин.
2023-03-15T22:30+0500
2023-03-15T22:30+0500
2023-03-15T22:30+0500
мактаб
таътил
бу қизиқ
болалар
соғлиқ
фойдали
шифокор
шифокорлар тавсияси
доктор маслаҳати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/10/18752181_0:119:3071:1846_1920x0_80_0_0_eff1880861613f33c908970904949058.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади. Бу таътил кунларини мароқли ва фойдали ўтказиш учун ўқувчилар нималар билан машғул бўлишлари керак? Ўзбекистон психологлар ассоциацияси аъзоси Алишер Халиков Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда болалар учун ўзининг 5 та асосий тавсиясини санаб ўтди.Китоб ўқишТаътилда бола китоб мутолаасини давом эттириши керак. Бадиий адабиёт бола психикасининг ривожланиши учун жуда муҳимдир. Бунда боланинг қизиқишларидан келиб чиқиб, ёшига мос равишда бадиий китоблар ўқиши мумкин.Экспертнинг сўзларига кўра, бола иложи борича телефон, компьютер ўйинлари ўйнамаслиги ва телевизор қаршисида ортиқча ўтирмаслиги шарт.Тўғри овқатланишБадантарбия ва жисмоний машқларТаътил вақтида боланинг мияси мактаб дарсликларидан бироз дам олади. Уни кўпроқ бадантарбия ва енгил жисмоний ишлар билан машғул қилиш керак. Масалан, уй шароитида гулларга қараш, уй ҳайвонларини парвариш қилиш ва ҳоказо.Очиқ табиатга сайрМутахассиснинг фикрича, табиат қўйнида сайр қилиш зарур.Табиат қўйнига сайр қилиш болада атроф-муҳит билан фаол муомалага киришишни, ўзини шахс сифатида етишаётганини идрок этишни ўргатади.Тўгаракларга қатнашАгар бола бирон-бир тўгарак ва мусобақаларга қатнашса, таътилда ҳам давом эттириши мумкин. Айниқса, спорт машғулотларини, чунки баҳор мавсумида ўсаётган бола организмида чиниқиш бўлади. Шунингдек, мусиқа тинглаш, расм чизиш ва шу каби қизиқарли машғулотлар билан шуғулланса бўлади.Шунингдек, болаларга таътил вақтида ўзи ёқтирган ўйинчоқларни олиб бериш, шу орқали ҳар хил тўгаракларга ва фойдали машғулотларга қизиқтириш мумкин. Масалан, интерфаол ўйинлар, хорижий тилларни ўрганиш бўйича қўлланмалар, баҳор мавсумида варрак ясаш ва бошқалар. Таътил вақтида бола қанчалик кўп ижобий ҳиссиётларга эга бўлса, янги ўқув чорагига шунчалик яхши тайёр бўлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/10/18752181_158:0:2889:2048_1920x0_80_0_0_e267354b46ecaa6e27d1ff2e4b391d11.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таътил болалар тавсия
Болалар баҳорги таътилни қандай самарали ўтказиши мумкин? Руҳшунос тавсиялари
Баҳорги таътилда болалар нималар билан машғул бўлиши керак? Руҳшунос мутахассис муҳим тавсиялар берди.
ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади. Бу таътил кунларини мароқли ва фойдали ўтказиш учун ўқувчилар нималар билан машғул бўлишлари керак?
Ўзбекистон психологлар ассоциацияси аъзоси Алишер Халиков Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда болалар учун ўзининг 5 та асосий тавсиясини санаб ўтди.
Таътилда бола китоб мутолаасини давом эттириши керак. Бадиий адабиёт бола психикасининг ривожланиши учун жуда муҳимдир. Бунда боланинг қизиқишларидан келиб чиқиб, ёшига мос равишда бадиий китоблар ўқиши мумкин.
Экспертнинг сўзларига кўра, бола иложи борича телефон, компьютер ўйинлари ўйнамаслиги ва телевизор қаршисида ортиқча ўтирмаслиги шарт.
“Ҳар бир бола учун тўғри овқатланишни йўлга қўйиш лозим. Бу орқали кун давомида боланинг кайфияти яхши бўлиши, тетиклиги ва соғлигининг нормал ҳолати сақланади. Боланинг соат 21:00 дан кейин уйқуга ётиши мақсадга мувофиқ бўлади”, - деди мутахассис.
Бадантарбия ва жисмоний машқлар
Таътил вақтида боланинг мияси мактаб дарсликларидан бироз дам олади. Уни кўпроқ бадантарбия ва енгил жисмоний ишлар билан машғул қилиш керак. Масалан, уй шароитида гулларга қараш, уй ҳайвонларини парвариш қилиш ва ҳоказо.
Мутахассиснинг фикрича, табиат қўйнида сайр қилиш зарур.
“Очиқ табиат қўйнига сайрлар ташкил қилса бўлади. Бунда Тошкент Ботаника боғи манзарали ва сокин макон. Менинг асосий тавсияларимдан биттаси шу бўларди, яъни таътилда болаларни табиат қўйнига олиб чиқиш, шаҳар чеккасига дам олишга олиб бориш ёки кўнгилочар жойларга саёҳат қилиш каби”, - деди Халиков.
Табиат қўйнига сайр қилиш болада атроф-муҳит билан фаол муомалага киришишни, ўзини шахс сифатида етишаётганини идрок этишни ўргатади.
Агар бола бирон-бир тўгарак ва мусобақаларга қатнашса, таътилда ҳам давом эттириши мумкин. Айниқса, спорт машғулотларини, чунки баҳор мавсумида ўсаётган бола организмида чиниқиш бўлади. Шунингдек, мусиқа тинглаш, расм чизиш ва шу каби қизиқарли машғулотлар билан шуғулланса бўлади.
“Таътил вақтларида ҳам бола қизиқишларини албатта инобатга олинг. Улардаги ақлий ва жисмоий ўсувчанлик айнан ўзи қизиқаётган машғулотлар билан фаол шуғулланишига боғлиқ”, - деди психолог.
Шунингдек, болаларга таътил вақтида ўзи ёқтирган ўйинчоқларни олиб бериш, шу орқали ҳар хил тўгаракларга ва фойдали машғулотларга қизиқтириш мумкин. Масалан, интерфаол ўйинлар, хорижий тилларни ўрганиш бўйича қўлланмалар, баҳор мавсумида варрак ясаш ва бошқалар. Таътил вақтида бола қанчалик кўп ижобий ҳиссиётларга эга бўлса, янги ўқув чорагига шунчалик яхши тайёр бўлади.