Башар Асад Москвада номаълум аскар қабрига гул қўйди

Oбуна бўлиш
Маросимда Россия ва Сурия ҳарбийлари ва бошқа юқори мартабали амалдорлар иштирок этишди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Сурия президенти Башар Асад бугун Москвага амалга оширилган ташрифи доирасида Кремль яқинидаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди.
Ундан сўнг Кремлда Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувда Сурия етакчиси у ерда содир бўлган ер қимирлаш оқибатларини енгишда ёрдам берган Россиянинг барча муассасаларига ва Россия ҳарбийларига ўз халқи номидан миннатдорлик билдирди.
Сурия президенти ташрифи доирасида икки давлат қатор вазирликлари учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда Россия томонидан мудофаа вазири Сергей Шойгу, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, молия вазири Антон Силуанов, қурилиш вазири Ирек Файзуллин, президентнинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков иштирок этишди.
Янгиликлар лентаси
0