Аҳолидан маданий бойликларни сотиб олишга мўлжалланган портал ишга туширилди

© Sputnik/Рамиз БахтияровИзделия из янтаря
Изделия из янтаря - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2023
Oбуна бўлиш
Энди “Миллийбойлик.уз” платформаси орқали маданий бойликлар топшириш мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Маданий мерос агентлиги аҳолидан маданий бойликларни сотиб олишга мўлжалланган портални ишга туширди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, президентнинг 2022 йил 27 майдаги 261-сон қарори билан ишга туширилган, эндиликда “Миллийбойлик.уз” платформаси орқали маданий бойликлар топшириш мумкин.
Аризалар агентлик томонидан кўриб чиқилгач, 5 кун ичида аризачи билан учрашув белгиланади. Ундан кейин ашё қабул қилиниб, бадиий экспертлар кенгаши томонидан 30 иш куни ичида кўриб чиқилади ва баҳоланади.
Шундан сўнг, бадиий экспертлар кенгаши хулосасига асосан аризачи билан шартнома имзоланади ёки ариза рад этилади.
Шартнома имзоланиб ашё қабул қилинганидан сўнг, умумий сумманинг 15 фоизи тўлаб берилади ҳамда ашё музейга топширилгач қолган 85 фоиз тўлов амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0