Хитой хорижликлар учун барча турдаги визалар беришни қайта тикламоқда

© Foto : CC BY-NC-SA 2.0 / Matt ShifflerСтеклянный мост в Чжанцзяцзе, Китай
Стеклянный мост в Чжанцзяцзе, Китай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2023
Oбуна бўлиш
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги 15 мартдан бошлаб чет эл фуқаролари учун барча турдаги визаларни бериш қайта тикланишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Хитой 2020 йилнинг март ойида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган хориж фуқаролари учун барча турдаги визалар беришни 15 мартдан тиклайди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Хитой ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бўлими баёнотига кўра, Хитой ва бошқа давлатлар ўртасида ҳаракатланишни янада қулайлаштириш мақсадида 15 март, Пекин вақти билан соат 00:00 дан бошлаб хорижий фуқаролар учун виза ва кириш сиёсатига тузатишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Биринчидан, 15 мартдан бошлаб Хитойга муддати ҳали тугамаган ва 2020 йил 28 мартгача берилган визалар билан кириш мумкин бўлади.
Иккинчидан, хорижга виза берувчи агентликлар чет эл фуқароларининг Хитойга кириши учун барча турдаги визаларни қайта кўриб чиқиш ва беришни давом эттиради.
Учинчидан, чегара ҳудудларида виза бериш билан шуғулланувчи идоралар барча турдаги чегара визаларини қайта кўриб чиқиш ва беришни қайта тиклайди.
Тўртинчидан, круиз кемаси йўловчилари учун Хайнань оролидаги визани бекор қилиш сиёсати ва Шанхай визасидан воз кечиш сиёсати қайта тикланади, Гонконг ва Макаодан келаётган чет элликлар гуруҳлари учун жанубий Гуангдонг провинциясига визасиз кириш, шунингдек, АСЕАН давлатларидан сайёҳлик гуруҳлари учун Гуангси-Чжуан автоном туманидаги Гуилин шаҳрига визасиз кириш ҳам қайта тикланади.
Янгиликлар лентаси
0