Вишинский БМТда Украинани қамраб олган русофобия ҳақида гапириб берди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишП/к "Военные преступления киевского режима: показания очевидцев"
П/к Военные преступления киевского режима: показания очевидцев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2023
Oбуна бўлиш
Россиялик журналист БМТ Хавфсизлик Кенгашида русларга нисбатан очиқ нафрат ва русофобия авж олаётгани ҳақида аниқ мисоллари билан нутқ сўзлади.
ТОШКEНТ, 14 март – Sputnik. Russia Today медиа гуруҳи ижрочи директори Кирилл Вишинский БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида Украинадаги русофобия ҳақида гапирди ва бунга аниқ мисоллар ҳам келтирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Журналист ўтган йил давомида Украина телеканаллари эфирида янграган русофоб ва ғайриинсоний чақириқларни бирма-бир эсга олди:
"24-канал" журналисти Фахрудин Шарафмал эфирда “русларнинг оиласи ва фарзандларини йўқ қилиб, улардан қасос олишга чақирди”, - дея мисол келтирди Вишинский.
Украиналик шифокор ва “Мобил касалхона” лойиҳаси раҳбари Геннадий Друзенко асирга олинган рус аскарларини кастрация қилишга (бичиш) чақирган эди.
Журналист, шунингдек, "ижтимоий реклама" акс этган видеога алоҳида эътибор қаратди - унда анъанавий украин кўйлаги ва гулчамбар кийган қиз ўроқ билан рус аскарининг томоғини кесиб ташлагани акс этган. “Энди биз қонли ҳосилимизни йиғаяпмиз. Ҳаммангизни ўлим кутмоқда!", - деган ушбу аёл.
“Ва бу баёнотлар бугун амалиётга татбиқ этилмоқда – буни россиялик ҳарбий асирларнинг қатл этилишидан, асирликда уларга нисбатан ғайриинсоний муносабат натижаларидан, русийзабон Донбассдаги тинч аҳолининг ўққа тутилишидан кўриш мумкин”, — деди Вишинский.
Бундан ташқари, россиялик журналист Олий Радада рўйхатга олинган қонуний ҳужжат лойиҳасига эътибор қаратди. Унда Россиядаги сиёсий режимни давлат даражасида "рашизм" деб аташ таклиф қилинганига эътибор қаратди.
Унинг сўзларига қараганда, Украинада ўйлаб топилган ушбу тушунча Россия ва рус халқига нисбатан очиқ нафрат уйғотишга қаратилган.
Вишинскийнинг айтишига кўра, русларга нисбатан нафрат ва ёлғон бугун Украина чегараларидан чиқиб, Европа Иттифоқи давлатларида ҳам тарқамоқда. Хусусан, 2022 йил март ойида Польша бош вазири Моравецкий “русофобия бугунги кунда аллақачон асосий оқимга айлангани ва биз (Польша ва Европа сиёсатчилари) уни далил сифатида қабул қилинмиз" деб таъкидлаган эди.
Кирилл Вишинский

Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоси, “Россия сегодня” ижрочи директори ва журналист.

Вишинский Украинанинг Днепропетровск шаҳрида туғилган. 2000 йиллардан у Украинанинг 11-канал ва ICTV телеканалларида ишлаган, "Кўча телевидениеси" телелойиҳаларининг муаллифи, Дмитрий Киселёв билан бирга "Подробно" дастури ва ахборот хизматининг бош муҳаррири бўлган.

2006 йилдан 2014 йилгача у "Россия-1" телеканалида "Вести" дастурида журналист бўлган. 2014 йилда Украинадаги давлат тўнтаришидан кейин у "РИА Новости Украина" порталини бошқарган.

2018 йилнинг 15 май куни Украина Хавфсизлик хизмати “РИА Новости Украина” ахборот агентлиги ходимларига қарши операция ўтказиб, унинг Киевдаги марказий офисида ва бир нечта журналистларнинг хонадонларида тинтув ўтказади ва Вишинскийни "давлатга хиёнат қилишда" гумон қилиб ҳибсга олади. Ҳеч қандай далил ва аниқ айбловларсиз Вишинский 2019 йил 28 августига қадар Украина қамоқхонасида ушлаб турилади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0