https://sputniknews.uz/20230314/uzairways-chegirma-32885475.html
“UzAirways” чипталарга 21 фоиз чегирма эълон қилди
“UzAirways” чипталарга 21 фоиз чегирма эълон қилди
Sputnik Ўзбекистон
“Ёшлар туризми ҳафталиги” ўтказилиши муносабати билан 23-31 март кунлари мактаб ўқувчилари, талабалар ва ёшлар чегирмали чипта харид қилишлари мумкин. 14.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-14T15:48+0500
2023-03-14T15:48+0500
2023-03-14T15:53+0500
жамият
чегирмалар
uzbekistan airways
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/01/23715598_130:43:3077:1700_1920x0_80_0_0_2a1f5f0697efada02e7be192bd6553f6.jpg
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. “Uzbekistan Airways” “Ёшлар туризми ҳафталиги” ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 23-31 март кунлари маҳаллий йўналишлардаги авиақатновларга 21% чегирма эълон қилади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, авиачипта қайтарилганда/қайта бронлаштирилганда/қайта расмийлаштирилганда тарифга тақдим этилган чегирма авиачиптани қайтариш/қайта бронлаштириш учун ундириладиган йиғимларга нисбатан қўлланилмайди. Қисман фойдаланилган авиачипта пулини чегирма тугагандан кейинги кунда қайтармоқчи бўлган йўловчи чегирма амал қилган кунда сотиб олган миқдорда қайтариб олади.Тўлиқ фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган авиачипталарни қайта расмийлаштирганда, агар жўнаш саналаридан бири чегирма тугаган вақтдан кейинга тўғри келмаса, тўлиқ тариф даражасига чегирмалар қўлланилмайди.Авиакомпания чегирмали авиачипталарни расмийлаштириш учун фақатгина "Uzbekistan Airways Sales" ёки унинг агентларига мурожаат қилиш кераклигини қўшимча қилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/01/23715598_310:0:3041:2048_1920x0_80_0_0_167465fa3966697ccd0059f19895c283.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, чегирмалар, uzbekistan airways
жамият, чегирмалар, uzbekistan airways
“UzAirways” чипталарга 21 фоиз чегирма эълон қилди
15:48 14.03.2023 (янгиланди: 15:53 14.03.2023) “Ёшлар туризми ҳафталиги” ўтказилиши муносабати билан 23-31 март кунлари мактаб ўқувчилари, талабалар ва ёшлар чегирмали чипта харид қилишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. “Uzbekistan Airways” “Ёшлар туризми ҳафталиги” ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 23-31 март кунлари маҳаллий йўналишлардаги авиақатновларга 21% чегирма эълон қилади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати
хабар берди. Чегирма 12 ёшдан 30 ёшгача бўлган (Ўзбекистон фуқароси) мактаб ўқувчилари, талабалар ва ёшлар учун эконом класс тарифларига берилади.
Таъкидланишича, авиачипта қайтарилганда/қайта бронлаштирилганда/қайта расмийлаштирилганда тарифга тақдим этилган чегирма авиачиптани қайтариш/қайта бронлаштириш учун ундириладиган йиғимларга нисбатан қўлланилмайди. Қисман фойдаланилган авиачипта пулини чегирма тугагандан кейинги кунда қайтармоқчи бўлган йўловчи чегирма амал қилган кунда сотиб олган миқдорда қайтариб олади.
Тўлиқ фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган авиачипталарни қайта расмийлаштирганда, агар жўнаш саналаридан бири чегирма тугаган вақтдан кейинга тўғри келмаса, тўлиқ тариф даражасига чегирмалар қўлланилмайди.
Авиакомпания чегирмали авиачипталарни расмийлаштириш учун фақатгина "Uzbekistan Airways Sales" ёки унинг агентларига мурожаат қилиш кераклигини қўшимча қилган.