Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Савид Иматов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2023
Oбуна бўлиш
Савид Иматов Сирдарё вилоятининг янги прокурори бўлди.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан Савид Иматов Сирдарё вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Тайинловга қадар Иматов Қорақалпоғистон прокурори биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Аввалроқ 2022 йил 30 апрелидан буён Сирдарё вилояти прокурори сифатида меҳнат қилаётган Санжар Мавлонов ўз аризасига кўра вазифасидан озод қилингани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0