Ўзбекистон ва Тожикистон ОТМлари ўртасида 30 га яқин ҳужжат имзоланди
19:55 14.03.2023 (янгиланди: 10:37 15.03.2023)
© Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон ва Тожикистон ОТМ ўртасида 30 га яқин ҳужжат имзоланди
© Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасида 30 га яқин битим, англашув меморандуми ва йўл хариталари имзоланди.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари олий таълим муассасалари ректорларининг биринчи форуми ялпи мажлисида 30 га яқин ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, форумнинг ялпи мажлисида икки давлат олий таълим муассасалари ректорлари ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва истиқболдаги режаларга бағишланган маърузалари билан иштирок этди. Ялпи мажлис якунида икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасида 30 га яқин битим, англашув меморандуми ва йўл хариталари имзоланди.
“Уларда Тожикистон олий ўқув юртлари билан кимё-технология, энергетика, машинасозлик, саноат технологияси, биотехнология, ирригация ва сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармакология, фармацевтика каби соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш кўзда тутилган”, - дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, бугунги кунга қадар икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик бўйича 65 дан ортиқ шартнома ва меморандум мавжуд. Айни пайтда Ўзбекистоннинг 5 та олий ўқув юртида таълим тожик тилида олиб бориладиган мактаб, лицей ва олий ўқув юртлари учун кадрлар тайёрланмоқда.