Давлат органларининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

© Depositphotos / AndrewLozovyiОбрезанный образ бизнесмена, читающего документы
Обрезанный образ бизнесмена, читающего документы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2023
Oбуна бўлиш
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, Энергетика вазирлиги, “Uzbekistan Airports” коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги “қониқарсизлар” рўйхатининг охирини эгаллаган.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлиги рейтинг баҳолашдан ўтказилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Баҳолаш натижаларига кўра, 62 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, уларнинг фаолият самарадорлиги қуйидаги тоифаларга ажратилган:
12 та ташкилот “яхши” – (81-100 балл);
30 та ташкилот “қониқарли” – (55-80 балл);
20 та ташкилот “қониқарсиз” – (55 баллдан паст).
Таҳлил натижалари давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатган.
Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги “яхши” дея баҳоланган ташкилотлар рўйхатига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси бошчилик қилган (93 балл). Ундан кейинги ўринлари Ипотека банк (93 балл), Ўзбекистон саноат-қурилиш банки (91 балл), “Ўзкимёсаноат” (89 балл) эгаллаган. Адлия вазирлиги бўлса 81 балл билан рўйхатнинг 12-поғонасини банд этган.
“Қониқарли” ташкилотлар рўйхатининг энг юқорисидан эса “Ўзбекнефтьгаз” ва Ўрмон хўжалиги агентлиги (80 баллдан) ўрин олган. Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Транспорт вазирлиги мос равишда 77 ҳамда 76 балл билан кейинги ўринларни банд этган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (11 балл), Сув хўжалиги вазирлиги (13 балл), Андижон вилояти ҳокимлиги (18 балл), Энергетика вазирлиги (21 балл), “Uzbekistan Airports” (23 балл) билан коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги “қониқарсизлар” рўйхатининг охирини эгаллаган.
Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш “E-Anticor.uz” электрон платформаси орқали амалга оширилади. Унда 5 та йўналиш бўйича белгиланган 29 та индикатор асосида тегишли маълумотлар киритилади
Янгиликлар лентаси
0