https://sputniknews.uz/20230313/rossiya-muftiysi-oz-jinsini-ozgartirmoqchi-bolganlarga-maslahat-berdi-32858457.html
Россия муфтийси жинсини ўзгартирмоқчи бўлганларга маслаҳат берди
Россия муфтийси жинсини ўзгартирмоқчи бўлганларга маслаҳат берди
Sputnik Ўзбекистон
Россия муфтийси жинсини ўзгартирмоқчи бўлганларга маслаҳат берди
2023-03-13T17:55+0500
2023-03-13T17:55+0500
2023-03-13T19:20+0500
россия
мусулмонлар
россия федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1416/13/14161363_0:3:1201:678_1920x0_80_0_0_7b8cf7b5d8e9514ad41d51b303c7d0d5.jpg
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўз жинсини ўзгартириш ҳақида ўйлаётганлар аввало руҳонийлар ёки мусулмонлар имоми билан маслаҳатлашиши керак, натижада, эҳтимол, уларнинг фикрини ўзгартирар, деди Россия Мусулмонлари диний ассамблеяси раиси, муфтий Албир Крганов РИА Новости нашрига.Маълумот учун, бир неча кун олдин қатор оммавий ахборот воситаларида Москвадаги “Православ университет”да таҳсил олаётган талабалардан бири ўз жинсини ва исми шарифини ўзгартиргани сабабли унивеситет унга диплом беришдан бош тортгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шундан сўнг талаба ушбу ҳолат юзасидан Россия Таълим назорати хизматига (Рособрнадзор) шикоят қилиб, судга ҳам мурожаат қилган. Кейинчалик Москва Патриархиясининг черков, жамият ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги алоқалар бўйича синодал бўлими раисининг ўринбосари Вахтанг Кипшидзе Россия қонунчилигида жинсини ўзгартирган шахслар учун янги ҳужжатлар олиш имконини чеклайдиган тушунтиришлар киритишга чақирган эдиУнинг сўзларига кўра, мусулмон динида, инсон ўзининг ташқи кўринишини ўзгартириши гуноҳ ҳисобланади – “Худо томонидан берилган танани, агар бу ўзгаришлар ҳаёт ва саломатликни сақлаб қолиш учун керак бўлмаса, ўзгартириш мумкин эмас." Ҳадисларда айтилишига кўра, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўхшамоқчи бўлган эркакларни ва эркакларга ўхшамоқчи бўлган аёлларни лаънатлаганлар! (Бухорий, Абу Довуд ҳадислари). Эркак ва аёл Аллоҳ таоло томонидан берилган табиатига кўра яшаши керак”, - дея тушунтирди муфтий.Лекин табиатда бу қоидадан истиснолар ҳам учраб туради - гермафродитлар, дея қўшимча қилди Крганов. "Шундай бўладики, бола ҳам ўғил, ҳам қиз боланинг жинсий белгилари билан туғилади - бунинг учун одамга ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Бундай ҳолларда инсони жинси физиологик кўрсаткичлари устун бўлган томон фойдасига ҳал қилинади, малакали шифокорлар фикри керак”, - деди у.Аввалроқ “Russia Today” халқаро мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган давра суҳбатида Крганов дунёнинг мусулмон давлатлари Россиядаги диндошларига мурожаат қилиб, Россияда улар учун оилавий дам олиш имкониятини яратиб беришни, мусулмон туризми учун имконият яратишни сўрагани ҳақида айтиб берган эди. Муфтий сўзларига кўра, туризм оммавий бўлган мамлакатларда вазият мусулмон қадриятларига учун қабул қилиб бўлмас даражага етиб келган. Март ойнинг бошида Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерацияси 11 та давлат фуқаролари учун Россияга кириш ва виза тартибини соддалаштириш тўғрисида битим тайёрлаётганини эълон қилган эди. Ушбу давлатлар орасида Баҳрайн, Ўмон, Саудия Арабистони, Багама ороллари, Барбадос, Гаити, Замбия, Кувайт, Малайзия, Мексика, Тринидад ва Тобаго бор. Шунингдек, Россия Ҳиндистон, Сурия ва Индонезия билан ҳам виза тартибини соддалаштириш бўйича шартномалар тайёрламоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1416/13/14161363_146:0:1053:680_1920x0_80_0_0_fc242f33e919cd7680f0f0375c70a513.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия муфтийси албир крганов жинс ўзгартириш мусулмон ислом гуноҳ
россия муфтийси албир крганов жинс ўзгартириш мусулмон ислом гуноҳ
Россия муфтийси жинсини ўзгартирмоқчи бўлганларга маслаҳат берди
17:55 13.03.2023 (янгиланди: 19:20 13.03.2023) Муфтий Крганов жинсини ўзгартириш ҳақида ўйлаётганларга аввало руҳонийларга мурожаат қилишни маслаҳат берди.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўз жинсини ўзгартириш ҳақида ўйлаётганлар аввало руҳонийлар ёки мусулмонлар имоми билан маслаҳатлашиши керак, натижада, эҳтимол, уларнинг фикрини ўзгартирар, деди Россия Мусулмонлари диний ассамблеяси раиси, муфтий Албир Крганов РИА Новости
нашрига. Маълумот учун, бир неча кун олдин қатор оммавий ахборот воситаларида Москвадаги “Православ университет”да таҳсил олаётган талабалардан бири ўз жинсини ва исми шарифини ўзгартиргани сабабли унивеситет унга диплом беришдан бош тортгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шундан сўнг талаба ушбу ҳолат юзасидан Россия Таълим назорати хизматига (Рособрнадзор) шикоят қилиб, судга ҳам мурожаат қилган. Кейинчалик Москва Патриархиясининг черков, жамият ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги алоқалар бўйича синодал бўлими раисининг ўринбосари Вахтанг Кипшидзе Россия қонунчилигида жинсини ўзгартирган шахслар учун янги ҳужжатлар олиш имконини чеклайдиган тушунтиришлар киритишга чақирган эди
“Агар биз ислом ҳақида гапирадиган бўлсак, жинсини ўзгартириш ҳақида ўйлаётган одам, даставвал имомга бориб, у билан маслаҳатлашгани маъқул, чунки ислом динида жинсини ўзгартириш тақиқланган. Эҳтимол, бу уни ўз вақтида тўхтатиб қолар. Шайтон бундай ишларни қулоғига шипшитаётганда, авваламбор, иймондан куч топиш учун керак. Бунинг учун эса - илм зарур. Илмни руҳонийлардан, имомлардан олиш мумкин. Лекин биринчи навбатда бунга инсоннинг ота-оналари ва яқинлари эътибор беришлари керак", - деди Крганов.
Унинг сўзларига кўра, мусулмон динида, инсон ўзининг ташқи кўринишини ўзгартириши гуноҳ ҳисобланади – “Худо томонидан берилган танани, агар бу ўзгаришлар ҳаёт ва саломатликни сақлаб қолиш учун керак бўлмаса, ўзгартириш мумкин эмас." Ҳадисларда айтилишига кўра, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўхшамоқчи бўлган эркакларни ва эркакларга ўхшамоқчи бўлган аёлларни лаънатлаганлар! (Бухорий, Абу Довуд ҳадислари). Эркак ва аёл Аллоҳ таоло томонидан берилган табиатига кўра яшаши керак”, - дея тушунтирди муфтий.
Лекин табиатда бу қоидадан истиснолар ҳам учраб туради - гермафродитлар, дея қўшимча қилди Крганов.
"Шундай бўладики, бола ҳам ўғил, ҳам қиз боланинг жинсий белгилари билан туғилади - бунинг учун одамга ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Бундай ҳолларда инсони жинси физиологик кўрсаткичлари устун бўлган томон фойдасига ҳал қилинади, малакали шифокорлар фикри керак”, - деди у.
Аввалроқ “Russia Today” халқаро мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган давра суҳбатида Крганов дунёнинг мусулмон давлатлари Россиядаги диндошларига мурожаат қилиб, Россияда улар учун оилавий дам олиш имкониятини яратиб беришни, мусулмон туризми учун имконият яратишни сўрагани ҳақида айтиб берган эди. Муфтий сўзларига кўра, туризм оммавий бўлган мамлакатларда вазият мусулмон қадриятларига учун қабул қилиб бўлмас даражага етиб келган.
Март ойнинг бошида Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерацияси 11 та давлат фуқаролари учун Россияга кириш ва виза тартибини соддалаштириш тўғрисида битим тайёрлаётганини эълон қилган эди. Ушбу давлатлар орасида Баҳрайн, Ўмон, Саудия Арабистони, Багама ороллари, Барбадос, Гаити, Замбия, Кувайт, Малайзия, Мексика, Тринидад ва Тобаго бор. Шунингдек, Россия Ҳиндистон, Сурия ва Индонезия билан ҳам виза тартибини соддалаштириш бўйича шартномалар тайёрламоқда.