Равшан Эрматов янги лавозимга тайинланди

Равшан Ирматов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2023
Oбуна бўлиш
Осиё футбол конфедерацияси қўмиталарига ваколат муддати 2023-2027 йилларни ташкил этувчи тайинловлар амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Равшан Эрматов Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ҳакамлар қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Осиё футбол конфедерацияси қўмиталарига ваколат муддати 2023-2027 йилларни ташкил этувчи тайинловлар амалга оширилди.
Хусусан, ташкилотнинг Ҳакамлар қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига ОФК Ижроия қўмитаси вакили, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов номзоди тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Равшан Эрматов Осиё футбол конфедерацияси (ОФА) Ижроия қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вакили сифатида сайланганди.
Янгиликлар лентаси
0