Беларусь ўз электробус ва трамвайларини Ўзбекистонга етказиб бермоқчи

© Тошкент шаҳар ҳокимлигиБахтиёр Раҳмонов Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси Леонид Маринич билан учрашди
Бахтиёр Раҳмонов Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси Леонид Маринич билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2023
Oбуна бўлиш
Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси Леонид Маринич Тошкент ҳокими билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Беларусь ўз электробус ва трамвайларини Ўзбекистонга етказиб бермоқчи. Бу ҳақда Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси Леонид Маринич Тошкент шаҳар ҳокими в.б Бахтиёр Раҳмонов билан учрашувда маълум қилди.
Бахтиёр Раҳмонов учрашувда икки томон ҳам ўзаро алоқалар ривожланишидан манфаатдор эканлигини таъкидлади. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг биргаликдаги лойиҳаларга ва кенг кўламли ҳамкорликка очиқлиги ва тайёрлиги билдирилди.
Шунингдек, Леонид Маринич ҳам Беларусь томони Ўзбекистон билан муносабатларни қадрлаши, ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини қайд этди.
У бир неча йўналишдаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш таклифини билдирди:
Беларусда электробуслар, трамвайларнинг ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган янги авлоди ишлаб чиқарилаётганлигини таъкидлаб, уларни етказиб бериш;
Беларусда “Хавфсиз шаҳар” концепцияси самарали қўлланилаётгани, давлат ва жамият ишида фойдали бўлаётганлигига урғу бериб, шу йўналишдаги дастурий маҳсулотлардан “Рақамли Тошкент” лойиҳаларида фойдаланиш;
Тошкентда Беларусь енгил саноатининг савдо уйини очиш.
Ҳоким Беларусь элчисининг таклифлари шаҳар ҳокимлигининг тегишли мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилишини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0