https://sputniknews.uz/20230313/aqsh-jahon-urushi-boshlanishi-haqida-qanday-signallar-berishi-aytildi-32855647.html
АҚШ жаҳон уруши бошланиши ҳақида қандай сигналлар бериши айтилди
АҚШ жаҳон уруши бошланиши ҳақида қандай сигналлар бериши айтилди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ жаҳон уруши бошланиши ҳақида қандай сигналлар бериши айтилди
2023-03-13T18:19+0500
2023-03-13T18:19+0500
2023-03-13T18:19+0500
дунёда
ақш
пентагон
уруш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0e/20901274_0:0:2000:1125_1920x0_80_0_0_56e53533032f2e535377e16bfc7ca3f1.jpg
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Глобал уруш хавфини баҳолаш учун АҚШнинг мудофаа харажатларига эътибор қаратиш кифоя, деб ёзади "Global Times". Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Муаллиф, шунингдек, Хитой мудофаа сиёсатига амал қилаётгани, Вашингтон эса агрессив ҳаракат қилаётганига эътибор қаратган. Унинг қўшимча қилишича, 2023 йилда Байден томонидан тасдиқланган АҚШ мудофаа бюджети Пекин мудофаа бюджетидан тўрт баравар кўпдир.Бундан ташқари, АҚШ бюджетининг катта қисми янги ҳужум қуроллари ва ҳарбий технологияларни ишлаб чиқишга йўналтирилади. АҚШ ҳарбий-саноат мажмуаси Америка сиёсатида асосий ўринлардан бирини эгаллайди, шунинг учун ҳам ҳукумат бюджетни ўз фуқароларининг эҳтиёжлари учун эмас, балки мудофаа секторига сарфлашни афзал кўради. Қолаверса, ҳарбий-саноат комплекси йирик бизнес томонидан "Америка империясининг пул сигирлари" сифатида ишлатилади.Хулоса қилиб айтганда, журналист Уолл-стрит ва Оқ уйдаги "катта хўжайинлар" глобал можароларни пул топиш йўли деб билишини ва бу можароларни кучайтириш бутун дунёга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.Нашрнинг хабар беришича, АҚШ 2023 йилда мудофаа учун 842 миллиард доллар ажратишни режалаштирмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп дунё глобал можарога ҳар қачонгидан ҳам яқинроқлиги ва бунга АҚШнинг амалдаги етакчиси Жо Байден бошчилигидаги “коррупцион Вашингтон истеблишменти” айбдор эканини айтганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/0e/20901274_250:0:1750:1125_1920x0_80_0_0_4f936c86f326585bfedefd9168a419b5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш жаҳон уруши бошланиши ҳақида қандай сигналлар бериши айтилди
ақш жаҳон уруши бошланиши ҳақида қандай сигналлар бериши айтилди
АҚШ жаҳон уруши бошланиши ҳақида қандай сигналлар бериши айтилди
"Global Times": АҚШ мудофаа бюджетини ошириш жаҳон уруши яқинлашаётганидан дарак беради.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Глобал уруш хавфини баҳолаш учун АҚШнинг мудофаа харажатларига эътибор қаратиш кифоя, деб ёзади "Global Times". Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди. "Дунёда уруш хавфи қанчалик катта? Жавоб жуда оддий. Деярли тўғри хулоса чиқариш учун АҚШ ҳозирда қурол-яроққа қанча маблағ сарфлаётганига эътибор қаратиш кифоя. АҚШнинг юқори мудофаа харажатлари глобал уруш хавфининг юқорилигидан далолат беради", - деб ёзади "Global Times".
Муаллиф, шунингдек, Хитой мудофаа сиёсатига амал қилаётгани, Вашингтон эса агрессив ҳаракат қилаётганига эътибор қаратган. Унинг қўшимча қилишича, 2023 йилда Байден томонидан тасдиқланган АҚШ мудофаа бюджети Пекин мудофаа бюджетидан тўрт баравар кўпдир.
Бундан ташқари, АҚШ бюджетининг катта қисми янги ҳужум қуроллари ва ҳарбий технологияларни ишлаб чиқишга йўналтирилади. АҚШ ҳарбий-саноат мажмуаси Америка сиёсатида асосий ўринлардан бирини эгаллайди, шунинг учун ҳам ҳукумат бюджетни ўз фуқароларининг эҳтиёжлари учун эмас, балки мудофаа секторига сарфлашни афзал кўради. Қолаверса, ҳарбий-саноат комплекси йирик бизнес томонидан "Америка империясининг пул сигирлари" сифатида ишлатилади.
Хулоса қилиб айтганда, журналист Уолл-стрит ва Оқ уйдаги "катта хўжайинлар" глобал можароларни пул топиш йўли деб билишини ва бу можароларни кучайтириш бутун дунёга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.
Нашрнинг хабар беришича, АҚШ 2023 йилда мудофаа учун 842 миллиард доллар ажратишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп дунё глобал можарога ҳар қачонгидан ҳам яқинроқлиги ва бунга АҚШнинг амалдаги етакчиси Жо Байден бошчилигидаги “коррупцион Вашингтон истеблишменти” айбдор эканини
айтганди.