Шаҳзода Гаррининг фарзандлари Чарлз III нинг тож кийиш маросимига таклиф қилинмади – ОАВ

© AP Photo / Frank AugsteinПринц Гарри и Меган Маркл
Принц Гарри и Меган Маркл  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2023
Oбуна бўлиш
Чарлз III ва унинг рафиқаси Камилланинг тож кийиш маросими 6 майга белгиланган.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва Меган Марклнинг фарзандлари – шаҳзода Арчи ва малика Лилибет ҳозирда Британия қироли Чарлз III нинг тож кийиш маросимига таклиф қилинмаяпти.
Чарлз III ва унинг рафиқаси Камилланинг тож кийиш маросими 6 майга белгиланган.
“Сассекс герцоги ва герцогинясининг фарзандлари шаҳзода Арчи ва малика Лилибет ҳозирча тож кийиш маросимига таклиф қилинмаган”, - дейилади ОАВ хабарида.
Маълумотларга кўра, шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл Чарлз III нинг тож кийиш маросимига таклифнома олган.
Уч ёшли шаҳзода Арчи тахт ворислигига олтинчи, унинг синглиси Лилибет еттинчи ўринда туради.
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қарийб уч йил олдин қироллик оиласи билан тўқнаш келганидан сўнг, қироллик вазифаларини бажаришдан бош тортиб, Буюк Британияни тарк этди. 2021 йил март ойида жуфтлик Опра Уинфрига шов-шувли интервью беришди, унда улар қариндошларини бефарқлик, доимий босим ва ҳатто ирқчиликда айблашди. Ўшандан бери эр-хотин ва қироллик саройи ўртасидаги муносабатлар кескинлигича қолмоқда.
Янгиликлар лентаси
0