Математика ва биология фанларидан миллий сертификат натижалари эълон қилинди

© pexels.com/RODNAE ProductionsЮридический услуги
Юридический услуги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2023
Oбуна бўлиш
Тест натижаларига кўра, энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган талабгорларга электрон шаклдаги сертификат тақдим этилади.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Жорий йил 19 февраль куни ўтказилган математика ва биология фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди.
Тест натижалари my.dtm.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, талабгорлар “Milliy sertifikat” бўлими орқали ўз натижалари билан танишишлари мумкин.
Тест натижаларига кўра, энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган талабгорларга электрон шаклдаги сертификат тақдим этилади.
Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларга киришда мутахассислик фани бўйича қуйидагича балл берилади:
60 фоиздан 86 фоизгача — максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл;
86 фоиз ва ундан юқори — максимал балл.
Шунингдек, миллий сертификатга эга абитуриентга тегишли мажбурий фан бўйича энг юқори балл берилади.
Янгиликлар лентаси
0