https://sputniknews.uz/20230312/erta-bahorda-bodomcha-bezlar-nega-bezovta-qiladi-32829998.html
Эрта баҳорда бодомча безлар нега безовта қилади?
Эрта баҳорда бодомча безлар нега безовта қилади?
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, баҳорнинг нам, шамол ва тез ўзгарувчан ҳавосида организм турли инфекцияларга нимжон бўлади.
2023-03-12T22:05+0500
2023-03-12T22:05+0500
2023-03-12T22:05+0500
бу қизиқ
саломатлик
баҳорги мавсум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/11/30810350_0:158:3077:1889_1920x0_80_0_0_8b616671cc986310bd413859ac8f01ea.jpg
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Баҳор фаслида об-ҳавонинг тез ўзгариши сабабли баъзи инсонларда бодомсимон безлар яллиғланиши кўп кузатилади. Ҳатто айримлар бу хасталик билан бир умр курашади. Кўринишидан оддий кўринган ушбу касалликни ўз вақтида даволамаслик, танада, хусусан, юракда жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин.Ушбу касаллик қандай келиб чиқади? Уни даволаш чоралари қандай? Мазкур саволларга олий тоифали шифокор Шоира Абдусаттарова жавоб берди.Таъкидланишича, баҳорнинг нам, шамол ва тез ўзгарувчан ҳавосида организм турли инфекцияларга нимжон бўлади. Уни асосан оғиз бўшлиғи ёки ташқаридан тушган турли микроблар чақириши мумкин.Булар:Қайд этилишича, кучли томоқ оғриғи, қуриши, юқори тана ҳарорати хасталик белгиларидир.Бодомсимон безлар яллиғланиши асоратлари билан хавфли ҳисобланади. Унга ўз вақтида эътибор бермаслик юрак, буйрак ва бўғимларда жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.Айтилишича, яқин йилларгача ангинадан фақат уни олиб ташлаш орқалигина қутилиш мумкин, деб ҳисобланарди. Бироқ бугунга келиб консерватив даволаш усуллари орқали ҳам бу касалликдан халос бўлиш мумкин. Бироқ хасталик сурункали тусга кирса, яъни:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/11/30810350_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_36d9419e58628f2749921594b0ed834e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
саломатлик баҳорги мавсум
саломатлик баҳорги мавсум
Эрта баҳорда бодомча безлар нега безовта қилади?
Таъкидланишича, баҳорнинг нам, шамол ва тез ўзгарувчан ҳавосида организм турли инфекцияларга нимжон бўлади.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Баҳор фаслида об-ҳавонинг тез ўзгариши сабабли баъзи инсонларда бодомсимон безлар яллиғланиши кўп кузатилади. Ҳатто айримлар бу хасталик билан бир умр курашади. Кўринишидан оддий кўринган ушбу касалликни ўз вақтида даволамаслик, танада, хусусан, юракда жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
Ушбу касаллик қандай келиб чиқади? Уни даволаш чоралари қандай? Мазкур саволларга олий тоифали шифокор Шоира Абдусаттарова
жавоб берди.“Бодомсимон безлар яллиғланиши (ангина) юқумли касаллик бўлиб, эрта баҳор пайти кўп кузатилади. Бу эса ёзи илиқ ва қиши совуқ бўлган минтақалар учун ўзига хос хусусият ҳисобланади”, — дейди мутахассис.
Таъкидланишича, баҳорнинг нам, шамол ва тез ўзгарувчан ҳавосида организм турли инфекцияларга нимжон бўлади. Уни асосан оғиз бўшлиғи ёки ташқаридан тушган турли микроблар чақириши мумкин.
Қайд этилишича, кучли томоқ оғриғи, қуриши, юқори тана ҳарорати хасталик белгиларидир.
Бодомсимон безлар яллиғланиши асоратлари билан хавфли ҳисобланади. Унга ўз вақтида эътибор бермаслик юрак, буйрак ва бўғимларда жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Айтилишича, яқин йилларгача ангинадан фақат уни олиб ташлаш орқалигина қутилиш мумкин, деб ҳисобланарди. Бироқ бугунга келиб консерватив даволаш усуллари орқали ҳам бу касалликдан халос бўлиш мумкин. Бироқ хасталик сурункали тусга кирса, яъни:
кучли йиринглаш, оғриқ, юқори иситма кузатилса;
ҳар 3-6 ҳафтада, йилига 7 мартадан кўп қайталанса;
йирингли жараёнлар ривожланса;
безлар катталашиб, нафас олиш қийинлашса;
консерватив даво самара бермаса;
юрак, буйрак ва бўғимларда асоратлар кузатилса, ангинани жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш тавсия этилади.