Зангиотадаги шифохона ходимлари учун янги автобус қатнови йўлга қўйилади

© Тошкент вилояти ҳокимлигиАвтобус
Автобус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2023
Oбуна бўлиш
Шифохонага келиб-кетаётган ишчи-ходимларга ноқулайликлар юзага келаётгани сабабли янги автобус йўналиши ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари учун янги автобус қатнови йўлга қўйилади. Уни 21 мартгача ишга тушириш режалаштирилган, дея хабар берди Санитария-эпидемиология қўмитаси.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси вақтинчалик кўчирилгани ва у ерга элтувчи жамоат транспорти мавжуд бўлмагани ходимларга ноқулайлик туғдираётгани тўғрисида хабарлар эълон қилинди.
Шу муносабат билан, Санитария-эпидемиология қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан амалий ёрдам сўраб Транспорт вазирлигига мурожаат қилди.
Натижада 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига янги шаҳар жамоат транспорти йўналишини ташкил этиш юзасидан Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси ва Тошкент вилояти транспорт бошқармаси мутасадди ходимлари томонидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди.
“Ўрганиш натижасига кўра, шифохонадан 5-метро бекатигача бўлган масофа 6,9 км.ни ташкил этаётгани, шифохонага келиб-кетаётган ишчи-ходимларга ноқулайликлар юзага келаётгани сабабли янги автобус йўналишини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги маълум бўлди”, дейилади хабарда.
Ҳозирда метро бекатидан Зангиотадаги клиникага қадар 154-сонли йўналиш ишлаб чиқилиб, тендерга қўйилган. Йўналиш тендер ўтказилгандан сўнг 21 мартгача ишга туширилади.
Янгиликлар лентаси
0