“Uzbekistan Airways”га янги раҳбар тайинланди

© “Uzbekistan Airways” АЖ Шухрат Худайкулов
Шухрат Худайкулов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра, 10 март куни компания бошқарув раиси этиб Худайкулов Шухрат Шавкатович тайинланди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. “Uzbekistan Airways” АЖ Бошқарув раиси этиб Шухрат Худайкулов тайинланди, дея хабар берди компания матбуот хизмати.
Uzbekistan Airways ягона акционери – Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра, 10 март куни компания бошқарув раиси этиб Худайкулов Шухрат Шавкатович тайинланди.
Шухрат Худайкулов 1984 йил 26 июл куни Урганч шаҳрида туғилган. Санкт-Петербург давлат фуқаро авиацияси университетининг “Авиация ташувларини ташкил этиш” мутахасислигини тамомлаган.
Худайкулов 2006 йил “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жамоасида ўз фаолиятини “Тошкент” ҳалқаро аэропортининг авиаташувларини ташкил этиш агенти сифатида бошлаган.
2006-2019 йиллар оралиғида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКда турли лавозимларда, жумладан авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналари, миллий авиакомпаниянинг сотувлар департаменти директори сифатида фаолият юритган. 2019 йилдан “Uzbekistan Airways” АЖда тижорат ва туризм бўйича Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Янгиликлар лентаси
0