https://sputniknews.uz/20230311/shavkat-mirziyoyev-baa-prezidenti-32803979.html
Шавкат Мирзиёев БАА президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Шавкат Мирзиёев БАА президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва БАА президентлари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.
2023-03-11T12:35+0500
2023-03-11T12:35+0500
2023-03-11T12:35+0500
сиёсат
ўзбекистон
баа
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27005100_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_9400dc3d3be4b9378a0a8be08b1f1c28.jpg
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Давлат раҳбари БАА президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, ушбу мамлакатнинг дўст халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.Суҳбатда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо, инвестициялар, инновация ва юксак технологиялар, “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, логистика ва транспорт соҳаларидаги алоқаларни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.Кейинги йилларда Ўзбекистон-БАА муносабатларида жадал ривожланиш кузатилаётгани мамнуният билан қайд этилди.Икки мамлакат қуйидаги соҳалардаги дастурларни ривожлантиришдан манфаатдор:Маълумот учун, ўтган йили Ўзбекистон-БАА ўзаро савдо ҳажми икки баробарга кўпайди. Ўзбекистонда 240 та қўшма корхона фаолият юритмоқда, лойиҳалар портфели 3 миллиард доллардан ошди.
ўзбекистон
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27005100_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_83d1fcb34fb32271f6de44d7cd1a8464.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон баа шавкат мирзиёев
ўзбекистон баа шавкат мирзиёев
Шавкат Мирзиёев БАА президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон ва БАА президентлари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Давлат раҳбари БАА президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, ушбу мамлакатнинг дўст халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Суҳбатда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо, инвестициялар, инновация ва юксак технологиялар, “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, логистика ва транспорт соҳаларидаги алоқаларни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон-БАА муносабатларида жадал ривожланиш кузатилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Икки мамлакат қуйидаги соҳалардаги дастурларни ривожлантиришдан манфаатдор:
Инфратузилмани ривожлантириш соҳалари;
Тоғ-кон ва металлургия тармоқларида янги кооперация лойиҳаларини амалга ошириш молиявий-техник ҳамкорлик;
Маданий-гуманитар алмашинув.
Маълумот учун, ўтган йили Ўзбекистон-БАА ўзаро савдо ҳажми икки баробарга кўпайди. Ўзбекистонда 240 та қўшма корхона фаолият юритмоқда, лойиҳалар портфели 3 миллиард доллардан ошди.