Россия ўзбекистонлик фермерларга ҳосилдорликни оширувчи техникаларни тақдим этди

© Торговое представительство России в УзбекистанеФермерам Узбекистана продемонстрировали российскую инновационную сельхозтехнику
Фермерам Узбекистана продемонстрировали российскую инновационную сельхозтехнику - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2023
Oбуна бўлиш
Россиянинг “Пегас-Агро” компанияси вакиллари ўзбекистонлик фермерларга “Туман” ўзиюрар машиналарини кўрсатишди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Россия ўзбекистонлик фермерларга ҳосилдорликни оширувчи техникаларни тақдим этди, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Пегас-Агро” (Россия) ҳамкорлигида кўргазмали семинар-тренинг ташкил этилди. Унда ўзбекистонлик фермерлар Россиядан олиб келинган техникаларни бошқариб, синаб кўришди.
© Қишлоқ хўжалиги вазирлигиҲосилдорликни оширувчи техникалар
Ҳосилдорликни оширувчи техникалар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2023
Ҳосилдорликни оширувчи техникалар
Тадбир доирасида Россиянинг “Пегас-Агро” компанияси вакиллари “Туман” ўзиюрар машиналарини таништиришди. Ушбу техникаларнинг қаторида турли пуркагичлар, минерал ўғит сепкичлар, мултиинжекторлар ва экиш модуллари ҳам мавжуд.
“Техника россиялик авиация муҳандислари томонидан инновацион ишланмалар билан ишлаб чиқарилган. У жуда енгил ва ўсимликларга зарар етказмайди. Машина ғилдиракларининг тупроққа босими одам қадами босимидан камроқ”, - дейди Россия бизнес-дипломатия фонди раҳбари Михаил Панченков.
2013 йилда Ўзбекистонда ана шундай 4 та дастлабки ишлаб чиқарилган техникалардан фойдаланиш бошлаган. Бу сафар янгиланган моделлар, жумладан, учувчисиз технологиялар ҳам келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Самара вилоятида “Пегас-Агро” МЧЖ ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Йўл харитаси имзоланган.
Янгиликлар лентаси
0