Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди

© Миллий олимпия қўмитасиОксана Чусовитина
Оксана Чусовитина  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2023
Oбуна бўлиш
Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина Бокуда ўтаётган Жаҳон кубогининг учинчи босқичини ҳам медаль билан якунлади.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина Бокуда ўтаётган Жаҳон кубогининг учинчи босқичини ҳам медаль билан якунлади.
У таяниб сакраш дастурида кумуш медални қўлга киритди.
Икки уриниш натижасига кўра, Оксананинг чиқиши ҳакамлар томонидан 13.433 балл билан баҳоланди.
Чусовитина фақатгина Франциялик Колин Деваллардан камроқ балл тўплади. Шу тариқа, спортчи қаторасига учинчи бор Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилмоқда. Бундан аввалги босқичларда у бронза медалларига сазовор бўлган эди.
© Миллий олимпия қўмитасиОксана Чусовитина
Оксана Чусовитина  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2023
Оксана Чусовитина
Таяниб сакраш, аёллар:
Колин Деваллар (Франсия) – 13.683
Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 13.433
Линмин Ю (Хитой) – 13.383
Янгиликлар лентаси
0