Маданият ва туризм вазирлиги Марказий Осиёда энг яхши туризм вазирлиги дея эътироф этилди

© Министерство культуры и туризма Министерство культуры и туризма признано "Министерством туризма года в Центральной Азии"
Министерство культуры и туризма признано Министерством туризма года в Центральной Азии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2023
Oбуна бўлиш
Маданият ва туризм вазирлиги Германияда “Марказий Осиёдаги йилнинг энг яхши туризм вазирлиги” нуфузли мукофоти билан тақдирланди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Маданият ва туризм вазирлиги Германияда “Марказий Осиёдаги йилнинг энг яхши туризм вазирлиги” дея эътироф этилди.
Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган “PATWA International Travel Awards 2023” йиллик тадбирида Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги “Марказий Осиёдаги йилнинг энг яхши туризм вазирлиги” нуфузли мукофоти билан тақдирланди. Мукофотни Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов қабул қилди.
Мукофот авиация, меҳмонхоналар, сайёҳлик агентликлари ва операторлари, сайёҳлик йўналишлари, давлат идоралари, вазирликлар, хизмат кўрсатувчи провайдерлар каби туризмни ривожлантиришда иштирок этган шахслар ва ташкилотларга берилади.
Тадбирда 7 мингдан ортиқ журналист, экспонент ва 180 мамлакатдан сайёҳлик соҳасидаги мутахассислар иштирок этди.
Маълумот учун, "ПАТWА" ҳар йили дунёдаги энг йирик саёҳат ярмаркаси ҳисобланган "ITB Berlin" ("Internationale Tourismus-Börse Berlin") доирасида " PATWA International Travel Awards" тадбирини ташкил қилади.
Берлинда 7–9 март кунлари ўтказилган “ITB Berlin” туризм кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилди.
Янгиликлар лентаси
0