Иброҳим Абдураҳмоновга UNESCO мукофоти топширилди — унинг миқдори 350 минг долларга тенг

© Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигиИброҳим Абдураҳмонов
Иброҳим Абдураҳмонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2023
Oбуна бўлиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири UNESCO’нинг табиий фанлар соҳасидаги тадқиқотлар бўйича халқаро мукофотига сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Иброҳим Абдураҳмоновга UNESCO’нинг халқаро мукофоти топширилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири матбуот котиби Назокат Абдуқундузова маълум қилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Экваториал Гвинея Миллий университети (National University of Equatorial Guinea)да бўлиб ўтган матбуот анжуманида иштирок этди.
Унда вазир UNESCO’нинг табиий фанлар соҳасидаги тадқиқотлар бўйича халқаро мукофотига сазовор бўлди.
© Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигиИброҳим Абдураҳмонов
Иброҳим Абдураҳмонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2023
Иброҳим Абдураҳмонов
Мукофот миқдори 350 минг долларни ташкил қилади. Бу сумма тўрт ғолиб орасида тенг бўлинади.
Мукофотланганларнинг тадқиқотлари озиқ-овқат хавфсизлиги, пахта навларини такомиллаштириш, вакциналарни ишлаб чиқиш ва оғир ирсий касалликларни даволашнинг инновацион усулларига қаратилган.
Янгиликлар лентаси
0