Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади — рўйхат

© Sputnik / Павел ЛисицынГазовая плита
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2023
Oбуна бўлиш
Бугун Тошкентнинг 4 та туманидаги қатор табиий газ истеъмолчиларида соат 10:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Яшнобод, Миробод, Бектемир ва Учтепа туманларининг айрим жойларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали хабар берди.
Қайд этилишича, юқори босимли газ тақсимлаш пунктларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли соат 10:00 дан 17:00 га қадар қатор табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Яшнобод туманида
2-Толариқ ва Бунёдкор кўчаларида газ босими пасаяди;
Фарғона ва ЎзBUM кўчаларидаги 6 та кўп қаватли уйлардаги 160 та аҳоли хонадонларида;
Фарғона йўли кўчасидаги 20 та уй хўжалигида;
ЎзBUM кўчаси 4 та кўп қаватли уйдаги жами 100 та аҳоли хонадонларида;
“Assalom соҳил” мавзесидаги 4 та кўп қаватли уйдаги жами 620 та аҳоли хонадонларида;
“Обод макон” МФЙдаги 21 та кўп қаватли уйдаги 1 100 та аҳоли хонадонида;
“А.Яссавий”, “Бойсун”, “Маърифат”, ”Ширинобод” МФЙлари ҳудудидаги 3500 та аҳоли хонадонида газ босими пасаяди;
Баку кўчасида шиша цехи, “Жўрабек” МФЙ ҳудудидаги иссиқхона.
Миробод тумани
“Файзобод” ва “Оқ Уй” МФЙларидаги жами 1 300 та уй хўжаликларида;
Юқорида кўрсатилган МФЙлар ҳудудидаги маиший хизмат кўрсатиш объектлари 56 та;
“Файзиобод” МФЙ ҳудудидаги музқаймоқ цехи, қоғоз ишлаб чиқариш цехи, “Гофра продакшн”, “Рута” оилавий корхонаси;
Файзиобод ЙПХ биноси, Марҳабо меҳмонхонаси;
Маиший хизмат кўрсатиш 2 та, Темир йўл омборхонаси, Божхона омборхонаси;
“Оқ уй” МФЙ, Отчопар кўчасидаги газ қуйиш шохобчаси АГНКС, 2 дона новвойхона.
Миробод тумани Хушнуд кўчасидаги д-108 миллиметрли юқори босим газ қувурига КИ-СТГ-650/108 русумли газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари олиб борилади. Шу сабабли соат 10:00 дан 17:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:
Миробод туманида “Қўйлиқ Ота” МФЙдаги жами 300 та уй хўжалигида ҳамда 10 та улгуржи истеъмолчиларда.
Бектемир тумани
Бектемир тумани “Нурафшон” МФЙдаги жами 70 та уй хўжалигида.
Учтепа тумани
Учтепа тумани “Фозилтепа” МФЙдаги газ босимини меъёрлаш мақсадида, Изза кўчасидаги ўрта босим газ қувурларини ҳалқалаш ва авария тиклаш ишлари амалга ошириш режалаштирилган. Шу туфайли соат 10:00 дан 15:00 га қадар туманнинг “Фозилтепа” МФЙдаги жами 220 та уй хўжалигида, шунингдек ҳудуддаги 18 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинчалик ўчирилади.
Янгиликлар лентаси
0