Тарихий сана: Юрий Гагарин таваллуд куни

Oбуна бўлиш
"Кетдик!" — Ер шарининг биринчи космонавти Юрий Гагарин таваллудига 89 йил тўлди.
ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Биринчи космонавт Юрий Гагарин 1934 йил 9 мартда Гжатск вилояти Клушино қишлоғида туғилган. Отаси Алексей Иванович - дурадгор, онаси Анна Тимофеевна – сут соғувчи аёл бўлган.
Гагарин касб-ҳунар мактаби ва саноат техникумида таҳсил олган, 1957 йилда Оренбургдаги ҳарбий авиация мактабини тамомлаган ва Заполярье ҳудудида қирувчи-самолёт учувчиси сифатида хизмат қилган.
1960 йил 7 мартда биринчи космонавтлар отрядига қабул қилинган ва 1961 йил 12 апрелда Юрий Гагарин инсоният тарихида биринчи марта коинотга парвоз амалга оширди.
Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони ва бошқа кўплаб мамлакатларнинг орден ва медаллари билан тақдирланган. Бир неча йил давомида Гагарин 30 га яқин мамлакатларга ташриф буюрган.
1968 йил 27 мартда Юрий Гагарин МиГ-15УТИ ҳалокатида фожиали тарзда вафот этган.
Янгиликлар лентаси
0