https://sputniknews.uz/20230310/ozbekiston-va-tojikiston-rektorlarning-birinchi-forumini-otkazishga-hozirlik-kormoqda-32773268.html
Ўзбекистон ва Тожикистон биринчи ректорлар форуми ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда
Ўзбекистон ва Тожикистон биринчи ректорлар форуми ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ректорлари ўзаро тажриба алмашишади. 10.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-10T09:34+0500
2023-03-10T09:34+0500
2023-03-10T14:56+0500
жамият
ўзбекистон
тожикистон
отм
таълим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/09/32739355_0:58:572:380_1920x0_80_0_0_d8c03e2f852e6214d934494d31265b26.jpg
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон Душанбе шаҳрида икки давлат ректорларининг биринчи форумини ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Душанбе шаҳрида 13-15-март кунлари Тожикистон ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорларининг биринчи форуми бўлиб ўтади. Бўлажак форум тафсилотлари Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Тожикистоннинг Тошкентдаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ўртасида муҳокама қилинди.Қайд этилишича, форум иштирокчилари ўқув жараёнини самарали ташкил этиш, янги таълим технологияларини жорий этиш бўйича тажриба алмашиши кутилмоқда.Шунингдек, икки давлат талабалари ўртасида илмий олимпиадалар ўтказиш, академик алмашинувлар сонини кўпайтириш бўйича келишувга эришиш режалаштирилган.Учрашувда икки давлат ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистоннинг профессор-ўқитувчиларини тайёрлайдиган 5 та олий таълим муассасасида тожик тилида ўқитиш йўлга қўйилган. Шунингдек, Самарқанд давлат университетида тожик тили ва адабиёти, Термиз давлат университетида тожик филологияси ва шарқ тиллари кафедралари мавжуд.
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/09/32739355_0:0:507:380_1920x0_80_0_0_5d1cc353f5bffacd62e6e472eb1d34e2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тожикистон, отм, таълим
жамият, ўзбекистон, тожикистон, отм, таълим
Ўзбекистон ва Тожикистон биринчи ректорлар форуми ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда
09:34 10.03.2023 (янгиланди: 14:56 10.03.2023) Тожикистон ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ректорлари ўзаро тажриба алмашишади.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон Душанбе шаҳрида икки давлат ректорларининг биринчи форумини ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Душанбе шаҳрида 13-15-март кунлари Тожикистон ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорларининг биринчи форуми бўлиб ўтади.
Бўлажак форум тафсилотлари Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Тожикистоннинг Тошкентдаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ўртасида муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, форум иштирокчилари ўқув жараёнини самарали ташкил этиш, янги таълим технологияларини жорий этиш бўйича тажриба алмашиши кутилмоқда.
Шунингдек, икки давлат талабалари ўртасида илмий олимпиадалар ўтказиш, академик алмашинувлар сонини кўпайтириш бўйича келишувга эришиш режалаштирилган.
Учрашувда икки давлат ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистоннинг профессор-ўқитувчиларини тайёрлайдиган 5 та олий таълим муассасасида тожик тилида ўқитиш йўлга қўйилган. Шунингдек, Самарқанд давлат университетида тожик тили ва адабиёти, Термиз давлат университетида тожик филологияси ва шарқ тиллари кафедралари мавжуд.