Ким Чен Ин қизи билан бирга артиллерия дала машғулотларини кузатди — видео

© Foto : KCNAЛидер КНДР Ким Чен Ын с дочерью на военном параде по случаю 75-летия основания КНА в Пхеньяне
Лидер КНДР Ким Чен Ын с дочерью на военном параде по случаю 75-летия основания КНА в Пхеньяне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2023
Oбуна бўлиш
Ким Чен Ин қизи билан Корея Халқ Армияси Ғарбий фронти “Хвасон” артиллерия бўлинмасининг дала машғулотларини бошқарди ва назорат қилди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. КХДР етакчиси Ким Чен Ин қизи билан артиллерия машқларини томоша қилди. Бу ҳақда РИА Новости мамлакатнинг Марказий телеграф агентлигига асосан хабар берди.
Қайд этилишича, Ким Чен Ин қизи билан Корея Халқ Армияси Ғарбий фронти “Хвасон” артиллерия бўлинмасининг дала машғулотларини бошқарган ва назорат қилган.
“Ким Чен Ин ҳарбийларнинг жанговар ва сиёсий тайёргарлиги ҳолати, бўлинманинг муҳим тезкор вазифаларни бажаришдаги операциялари тартиби ва қурол тизимларини назорат қилиш қобилияти билан танишди”, — дейилади хабарда.
КХДР раҳбари, шунингдек, Ғарбий фронт йўналишида рақибнинг тезкор аэродромларига зарбалар бериш учун масъул бўлинманинг 8-ўқчи-штурм ротасининг ҳақиқий жанговар тайёргарлигини ҳам текширди.
Янгиликлар лентаси
0