https://sputniknews.uz/20230310/banklarda-kiberxavfsizlik-kuchaytiriladi-32773522.html
Банкларда ахборот хавфсизлиги муҳофазаси янада кучайтирилади
Банкларда ахборот хавфсизлиги муҳофазаси янада кучайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Маркази банк ва Касперский лабораторияси билан ҳамкорликда тижорат банклари учун ўқув семинари ташкил этилди.
2023-03-10T10:17+0500
2023-03-10T10:17+0500
2023-03-10T11:23+0500
иқтисод
ўзбекистон
марказий банк
банк
киберхавфсизлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24766515_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_4fb22185fdd909b80783db49e5fd001e.jpg
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон молия тизимининг киберхавфсизлигини таъминлаш янада кучайтирилади. Бу ҳақда Марказий банкда такшил этилган ўқув семинарида маълум қилинди.Тошкентда Ўзбекистон молия тизимидаги киберхавфсизликнинг долзарб муаммолари ва таҳдидларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди. Кибер ўқувлар Марказий банк томонидан Касперский лабораторияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.Қайд этилишича, сўнгги пайтларда фуқароларнинг маблағларини ўғирлаш, ижтимоий инженерия ёрдамида банк карталаридаги маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқини қўлга киритиш каби молиявий фирибгарлик ҳолатлари тез-тез учрамоқда.Марказий банк раисининг ўринбосари Илҳомжон Абдугафаровнинг сўзларига кўра, мамлакатда молия тизимининг киберхавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ишлар янада кучайтирилади.Тадбир доирасида Касперский лабораториясининг рискларни минималлаштириш ва молиявий тизимда кибертаҳдидларнинг олдини олиш бўйича турли хил ечимлар кўриб чиқилди.Маълумот учун, 2022 йилнинг IV чораги якунларига кўра, Марказий банк ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик ҳолати бўйича 99 балл тўплаб, биринчи ўринни эгалади. Бироқ, тижорат банклари даражасида киберхавфсизлик билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда. Молия тизимининг кибер хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилда Марказий банкнинг киберхавфсизлик маркази (CERT-CBU) ташкил этилди ва ўтган йил охирида ушбу марказ сайти ишга туширилди.“Киберхавфсизлик маркази” ДУК маълумотларига кўра, 2021 йилда “uz” сегментидаги сайтларга 1,3 миллионга яқин киберҳужумлар содир этилганлиги боис киберхавфсизлик мавзуси ва молиявий фирибгарлик масалалари муҳим аҳамиятга эга.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24766515_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_ac489f0fe26e2338247e0618b566ea91.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон марказий банк касперский лабораторияси банк киберхавфсизлик
ўзбекистон марказий банк касперский лабораторияси банк киберхавфсизлик
Банкларда ахборот хавфсизлиги муҳофазаси янада кучайтирилади
10:17 10.03.2023 (янгиланди: 11:23 10.03.2023) Тошкентда Маркази банк ва Касперский лабораторияси билан ҳамкорликда тижорат банклари учун ўқув семинари ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон молия тизимининг киберхавфсизлигини таъминлаш янада кучайтирилади. Бу ҳақда Марказий банкда такшил этилган ўқув семинарида
маълум қилинди. Тошкентда Ўзбекистон молия тизимидаги киберхавфсизликнинг долзарб муаммолари ва таҳдидларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди. Кибер ўқувлар Марказий банк томонидан Касперский лабораторияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Қайд этилишича, сўнгги пайтларда фуқароларнинг маблағларини ўғирлаш, ижтимоий инженерия ёрдамида банк карталаридаги маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқини қўлга киритиш каби молиявий фирибгарлик ҳолатлари тез-тез учрамоқда.
Марказий банк раисининг ўринбосари Илҳомжон Абдугафаровнинг сўзларига кўра, мамлакатда молия тизимининг киберхавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ишлар янада кучайтирилади.
Тадбир доирасида Касперский лабораториясининг рискларни минималлаштириш ва молиявий тизимда кибертаҳдидларнинг олдини олиш бўйича турли хил ечимлар кўриб чиқилди.
“Кибертаҳдидлар билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон молия тизими учун долзарбдир. Кибер машқлар давомида биз банкнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашда кибер иммунитет ёндашувини кўриб чиқдик. Шунингдек, тадбирда банк ходимлари томонидан киберхавфсизликка риоя қилиш масалаларига алоҳида ўрин берилди, чунки барча кибер ҳодисаларнинг муҳим қисми инсон омили билан боғлиқ”, – дея изоҳ берди Касперский лабораториясининг Қозоғистон, Марказий Осиё ва Мўғулистондаги бошқарувчи директори Валерий Зубанов.
Маълумот учун, 2022 йилнинг IV чораги якунларига кўра, Марказий банк ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик ҳолати бўйича 99 балл тўплаб, биринчи ўринни эгалади. Бироқ, тижорат банклари даражасида киберхавфсизлик билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда.
Молия тизимининг кибер хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилда Марказий банкнинг киберхавфсизлик маркази (CERT-CBU) ташкил этилди ва ўтган йил охирида ушбу марказ сайти ишга туширилди.
“Киберхавфсизлик маркази” ДУК маълумотларига кўра, 2021 йилда “uz” сегментидаги сайтларга 1,3 миллионга яқин киберҳужумлар содир этилганлиги боис киберхавфсизлик мавзуси ва молиявий фирибгарлик масалалари муҳим аҳамиятга эга.