Хитойлик мутахассислар Сурхондарёда фотоэлектр станциясини қуради

© Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Хитойлик мутахассислар Сурхондарёда фотоэлектр станцияси қуради
Хитойлик мутахассислар Сурхондарёда фотоэлектр станцияси қуради - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2023
Oбуна бўлиш
Хитой компанияси вакиллари вилоятда 200 гектар майдонда қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасини таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Сурхондарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимов Хитойнинг “Anxoy Conch Sement” компанияси вакили Чжао Вэйцян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, музокаралар аввалида хорижлик инвесторларга вилоятнинг инвестицион салоҳияти, мавжуд имконият ва имтиёзлар хусусида маълумот берилди.
Учрашувда Хитой компанияси вакиллари вилоятга 200 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиб, 200 гектар майдонда қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасини таклиф қилди.
Мулоқот якунида инвесторлар томонидан таклиф қилинган лойиҳалар юзасидан музокара ўтказилиб, уни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0