Ўзбекистон учун мўлжалланган автобусларнинг биринчи партияси тайёр бўлди — видео

© Подробно.узАвтобусы в Ташкенте
Автобусы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2023
Oбуна бўлиш
Хитойнинг "King Long" компанияси томонидан ишлаб чиқилган автобусларнинг биринчи партияси Ўзбекистонга май ойига қадар етказиб берилади.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. "King Long" компания томонидан Ўзбекистон буюртмасига асосан ишлаб чиқилган катта сиғимли автобусларнинг дастлабки партияси тайёр бўлди, деб маълум қилди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

"Куни кеча компания томонидан 18 метрли табиий газда ишлайдиган автобусларнинг дастлабки партиясини ишлаб чиқариш жараёнлари якунланганди. Автобуслар март-май ойларида Ўзбекистонга етказиб берилади", - дейилган вазирлик ахборотида.

Компания томонидан тақдим этилган видеолавҳада айтилишига кўра, ушбу автобуслар газ ёқилғисида ишлайди ва юқори хавфсизлик даражасига эга. Автобус салони нафақат кўзга ёқимли, балким енгил вазнли ва узоқ муддат давомида хизмат қилувчи материаллардан фойдаланилган. Автобуслар кондиционерлар билан жиҳозланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2023 йил 16 февралдаги "Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 18 метрли 200 та ва 12 метрли 500 та табиий газда ишлайдиган автобус ҳамда 12 метрли 300 та электробус харид қилиш белгиланган. Нукус шаҳри ва вилоят марказлари жамоат транспорти учун ҳам жами 1000 та табиий газда ишлайдиган автобуслар харид қилинади.
Янгиликлар лентаси
0