Хитой АҚШни бошқаларни танқид қилишдан олдин ўзи ҳақида ўйлаб кўришга чақирди

© AP Photo / Andy WongФлаги Китая и США. Архивное фото
Флаги Китая и США. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2023
Oбуна бўлиш
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги кучли қуролланган АҚШга дунё учун нима қилиши мумкинлиги ҳақида ўйлашни тавсия қилди.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нин бугун бўлиб ўтган брифингда АҚШ разведкаси ҳисоботини шарҳлар экан, АҚШга бошқаларни танқид қилишдан олдин дунё учун нима қилиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришни тавсия қилди, дея хабар берди РИА Новости.

"Биз бошқа мамлакатларни танқид қилишдан олдин Қўшма Штатлар оғир қуролланган ҳарбий куч сифатида нима қила олиши ва нима қилиши кераклигини ўйлаб кўриши керак, деб ҳисоблаймиз", - деди Мао Нин.

Унинг таъкидлашича, Вашингтон Пекин билан учрашиши ва муносабатларни нормал, соғлом йўлга қайтариши керак.

"Бу Хитой, АҚШ ва бутун дунёга фойда келтиради", - деди дипломат.

Аввалроқ АҚШ разведкаси Хитой АҚШ билан стратегик рақобат учун ўзининг ядровий салоҳиятини ошираётгани ҳақида ҳисобот эълон қилган эди.
Ҳисобот муаллифлари, шунингдек, АҚШнинг Хитой билан коинот ва технология каби соҳаларда рақобати кучайиб бораётганидан огоҳлантирган.
Шунингдек, ҳужжатда айтилишича, Пекин Украинадаги можарога қарамай, Вашингтонга қарши чиқмай, Москва билан дипломатик, мудофаа ва иқтисодий алоқаларни давом эттиради.
Янгиликлар лентаси
0