https://sputniknews.uz/20230309/saidov-moguliston-tashqi-ishlar-vaziri-bilan-uchrashdi-32738529.html
Саидов Мўғулистон ташқи ишлар вазири билан учрашди
Саидов Мўғулистон ташқи ишлар вазири билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Томонлар икки давлат президентларининг 2022 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашдилар.
2023-03-09T09:09+0500
2023-03-09T09:09+0500
2023-03-09T11:40+0500
сиёсат
ўзбекистон
мўғулистон
бахтиёр саидов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/09/32738368_0:0:1024:577_1920x0_80_0_0_2376c3da7b32f257a0c7768f97e65ea8.jpg
ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Кеча, 8 март куни, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Бацетсег билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Томонлар икки давлат президентларининг 2022 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашдилар.Ўзаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, ТИВлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш, савдо айланмасини диверсификация қилиш ва қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси доирасида Мўғулистон раҳбари Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашган эди.
ўзбекистон
мўғулистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/09/32738368_60:0:1012:714_1920x0_80_0_0_71b2b03fcdb2c00c1a8f710ed3df0642.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон мўғулистон бахтиёр саидов
ўзбекистон мўғулистон бахтиёр саидов
Саидов Мўғулистон ташқи ишлар вазири билан учрашди
09:09 09.03.2023 (янгиланди: 11:40 09.03.2023) Томонлар икки давлат президентларининг ўтган йил сентябрь ойида бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашдилар.
ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Кеча, 8 март куни, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Бацетсег билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Томонлар икки давлат президентларининг 2022 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, ТИВлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш, савдо айланмасини диверсификация қилиш ва қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Мўғулистон ишчи гуруҳи ва Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш масалаларини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси доирасида Мўғулистон раҳбари Ухнаагийн Хурэлсух билан
учрашган эди.