Россиялик олимлар томонидан вирусларни аниқловчи универсал тест яратилди

© AP Photo / Jeff ChiuЛабораторные исследования
Лабораторные исследования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2023
Oбуна бўлиш
Ушбу янги методика маълумотлар базасига киритилган барча патогенлар учун мос келади.
ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Россиялик олимлар томонидан бир марталик текширув орқали беморларнинг айнан қайси турдаги вирус билан касалланганини аниқловчи тест тизими яратилди.
Ушбу янги методика маълумотлар базасига киритилган барча патогенлар учун мос келади.
Таъкидланишича, тест таҳлилини ўтказиш учун бир неча дақиқа кифоя. Бу вақтда спектрометр зарур маълумотларни тўплаб, уларни хасталик мавжуд ёки йўқлигини аниқлайдиган компьютерга йўналтиради. Шундан сўнг махсус дастур вирус турига аниқлик киритади.
Тадқиқот муаллифларидан бири Владимир Виткиннинг хулосасига кўра, янги тизим вируснинг авж олишига тўсиқ бўла олади. Масалан, у аҳоли гавжум жойларга ўрнатилса, одамлар тест топшириб, бир неча дақиқада унинг жавобини олишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0