Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон вакиллари 13 та медални қўлга киритди

© Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати Қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати
 Қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик қиличбозларнинг мусобақада ҳозиргача жамғарган медаллари 7 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронзани ташкил этмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Тошкентда ўтказилаётган қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон вакиллари ҳозиргача 13 та медалга эга чиқди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Чемпионатда кеча йигитлар шпага ва сабля, қизлар рапира қуролида жамоавий йўналишда ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Шунингдек, регламентга мувофиқ мусобақанинг расмий очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Маросимдан сўнг ҳар бир дастурдан ўрин олган финал жанглари ўтказилди. Ўзбекистонлик саблячилар мазкур йўналишда ҳам олтин медалларга сазовор бўлишди. Финалда ўзбекистонлик спортчи йигитлар Хитойдан 45:33 ҳисобида устун келишди.

Шу тарзда ўзбекистонликлар 1-ўрин, хитойликлар 2-ўрин, Қозоғистон саблячилари эса 3-ўринни эгаллади.

Ўзбекистонлик қиличбозларнинг мусобақада ҳозиргача жамғарган медаллари 7 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронзани ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0