https://sputniknews.uz/20230308/toshkent---moskva-parvozi-nima-sababdan-vnukovo-aeroportiga-qongani-malum-boldi-32733767.html
Тошкент - Москва парвози нима сабабдан Внуково аэропортига қўнгани маълум бўлди
Тошкент - Москва парвози нима сабабдан Внуково аэропортига қўнгани маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Uzbekistan Airways парвоз йўловчилар кутишга мажбур бўлгани учун мижозлардан узр сўради. 08.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-08T16:32+0500
2023-03-08T16:32+0500
2023-03-09T12:29+0500
жамият
uzbekistan airways
домодедово
аэропорт
авиапарвозлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/903/15/9031560_0:0:1201:676_1920x0_80_0_0_b0c90c83ac58caa837533b506a4fbdb8.jpg
ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Тошкентдан Москвага 7 март куни амалга оширилган HY-601 сонли парвоз нима сабабдан Москванинг Домодедово аэропорти ўрнига Внуково аэропортига қўнишга мажбур бўлгани юзасидан Uzbekistan Airways авиакомпанияси тушунтириш берди.Таъкидланишича, Тошкент – Москва йўналишидаги авиақатнови ҳаво кемаси Домодедово аэропортининг об-ҳаво шароити (учиш-қўниш йўлагининг ҳолати хавфсиз қўнишни амалга ошириш учун зарур талабларга жавоб бермаганлиги) сабабли Внуково халқаро аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди.HY-601 авиақатнови ҳаво кемаси сардори йўловчиларга йўналиш Внуково муқобил аэропортига ўзгаргани ҳақида маълумот берди. Об-ҳаво яхшилангани ва ҳаво кемаси Домодедово халқаро аэропортига учиб кетишга тайёр бўлганидан сўнг, экипаж парвозга тайёрлигини эълон қилди. Афсуски, ҳаво кемаси бортида аёл ўзини ёмон ҳис қилаётгани маълум бўлди, экипаж шифокорларни чақиришга мажбур бўлди, бу эса учиб кетиш вақтининг кечикишига таъсир қилди. Шу пайтда Домодедово халқаро аэропортидаги об-ҳаво яна кескин ёмонлашди ва бу кейинги кечикишга олиб келди.Кейинчалик ҳаво кемасидаги барча 210 йўловчини Внуково халқаро аэропортига тушириш тўғрисида қарор қабул қилинди."Uzbekistan Airways АЖ ахборот хизмати авиакомпания учун парвозлар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб ўтади. Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз", - дейилади компания хабарида.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/903/15/9031560_0:0:959:719_1920x0_80_0_0_3565be3e60c5980a8d8ee0b368b7c6b4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, uzbekistan airways, домодедово, аэропорт, авиапарвозлар
жамият, uzbekistan airways, домодедово, аэропорт, авиапарвозлар
Тошкент - Москва парвози нима сабабдан Внуково аэропортига қўнгани маълум бўлди
16:32 08.03.2023 (янгиланди: 12:29 09.03.2023) Uzbekistan Airways парвоз йўловчилар кутишга мажбур бўлгани учун мижозлардан узр сўради.
ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Тошкентдан Москвага 7 март куни амалга оширилган HY-601 сонли парвоз нима сабабдан Москванинг Домодедово аэропорти ўрнига Внуково аэропортига қўнишга мажбур бўлгани юзасидан Uzbekistan Airways авиакомпанияси тушунтириш берди.
Таъкидланишича, Тошкент – Москва йўналишидаги авиақатнови ҳаво кемаси Домодедово аэропортининг об-ҳаво шароити (учиш-қўниш йўлагининг ҳолати хавфсиз қўнишни амалга ошириш учун зарур талабларга жавоб бермаганлиги) сабабли Внуково халқаро аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди.
HY-601 авиақатнови ҳаво кемаси сардори йўловчиларга йўналиш Внуково муқобил аэропортига ўзгаргани ҳақида маълумот берди. Об-ҳаво яхшилангани ва ҳаво кемаси Домодедово халқаро аэропортига учиб кетишга тайёр бўлганидан сўнг, экипаж парвозга тайёрлигини эълон қилди. Афсуски, ҳаво кемаси бортида аёл ўзини ёмон ҳис қилаётгани маълум бўлди, экипаж шифокорларни чақиришга мажбур бўлди, бу эса учиб кетиш вақтининг кечикишига таъсир қилди. Шу пайтда Домодедово халқаро аэропортидаги об-ҳаво яна кескин ёмонлашди ва бу кейинги кечикишга олиб келди.
Кейинчалик ҳаво кемасидаги барча 210 йўловчини Внуково халқаро аэропортига тушириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
"Uzbekistan Airways АЖ ахборот хизмати авиакомпания учун парвозлар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб ўтади. Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз", - дейилади компания хабарида.