Швейцария банклари хитойлик мижозлар кетиб қолганидан шикоят қилмоқда

© Sputnik / Валерий МельниковФлаг Швейцарии, архивное фото
Флаг Швейцарии, архивное фото  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2023
Oбуна бўлиш
Швейцария Россияга қарши санкцияларга қўшилганидан сўнг, осиёлик бой мижозлар у ерда маблағ сақлашдан воз кечмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Швейцария банклари хитойлик мижозлар кетишиб қолишидан шикоят қилмоқда, деб ёзади Financial Times нашри. РИА Новости хабарига асосан.
Швейцариянинг йирик банклари раҳбарларининг айтишича, уларнинг бой хитойлик мижозлари Россияга қарши санкциялар туфайли ўз маблағларини ушбу мамлакатда сақлашдан анча хавотирга тушган, деб ёзади нашр.
Банклардан бирининг директорлар кенгаши аъзосига кўра, узоқ йиллар давомида ўзини бетараф деб келган мамлакат, қисқа вақт ичида ушбу мақомидан воз кечиб, Россияга қарши санкцияларга қўшилиш қарори кўпчиликни ҳайратга солган.

Унинг сўзларига кўра, статистик маълумотларга қараганда, авваллари мамлакатда ҳисоб рақамларини очмоқчи бўлган юзлаб мижозлар, сўнгги вақтда ушбу қарордан воз кечган ва энди ўз маблағларини Швейцарияда сақлашни истамайди.

Қайд этилишича, газета мамлакатдаги ўнта йирик молия институти қаторига кирувчи олтита Швейцария банки раҳбарлари билан хусусий мижозлар билан ишлаш ҳақида гаплашган ва уларнинг барчасида вазият бир хил эканига амин бўлган.
Шу билан бирга, уларнинг кўпчилиги санкциялар банк бизнесининг даромадли ривожланиши секинлашиши мумкин бўлган таъсирдан қўрқишларини таъкидладилар.
Таҳлилчилар, айтишига кўра, осиёлик мижозлар мамлакат ЯИМининг 10%ини ташкил этувчи Швейцария банк сектори даромадига катта ҳисса қўшаётганига ҳам эътибор қаратишмоқда.

Швейцария банки раҳбарларидан бири айтишига кўра, унинг мамлакати Россияга қарши санкцияларга жуда тез қўшилган ва зудлик билан мижозларга қарши позицияга ўтиб олишган. "Аслида эса Швейцария қайси ишга аралашиш ва аралашмасликни синчиклаб ўйлаб кўриши керак эди", - деди бошқарувчи.

Маълумот учун, Швейцария ҳукумати 2022 йил 24 февралдан сўнг ЕИ томонидан Россяга қарши киритилган санкцияларнинг деярли барчасига қўшилган. Берн санкциялар доирасида Россиянинг 8,1 миллиард долларлик активларини блоклади. Швейцариянинг Credit Suisse банки Швейцарияда рўйхатга олинган Россия активларининг учдан биридан кўпроғини – 17,6 миллиард франкни (19 миллиард доллардан ортиқ) музлатиб қўйган.
Янгиликлар лентаси
0