Рамзан Қодиров Чехияда унинг зотдор оти ўғирланганини маълум қилди

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишРамзан Қодиров от пойгасида. Архив сурат
Рамзан Қодиров от пойгасида. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2023
Oбуна бўлиш
Қодиров санкциялар туфайли "жонивор қийналаётганини уят" деб атади ва ўз айғир отининг нотўғри қўлларга тушиб қолишидан хавотирда эканини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Чеченистон раҳбарининг ЕИ санкциялари туфайли Чехияда сақланаётган Зазу исмли зотдор оти ўғирланди. Бу ҳақида Рамзан Қодиров ўзининг телеграм каналида маълум қилди.
Хабарда айтилишига кўра, Зазу Қодиров ва унинг оиласига нисбатан Европа Иттифоқи томонидан жорий этилган санкцияларнинг биринчи қурбон бўлган ва у 2014 йилдан буён Чехиядаги фермалардан бирида сақланаётган бўлган.
"Зазу - менга, оиламга ва жамоамга қаратилган санкцияларнинг биринчи қурбони бўлди. Демократик Ғарбнинг бу биринчи даҳшатли зарбасини зотли от ўз зиммасига олди. Ўйлаб кўринг, санкциялар рўйхатига от ҳам қўшилди....
Бугун маълум бўлишича, Зазу номаълум шахслар томонидан ўғирланган. Қандай қилиб бу мумкин бўлди? Уни осонлик билан олиб кетишлари учун узоқ фермада ушлаб туришганми? Хавфсизлик қаерда?", - деб ёзади Чеченистон раҳбари
Шунингдек, Қодиров ғарб ОАВларида ушбу от нарх 18 минг доллар деб кўрсатилаётган бўлишига қарамасдан, аслида Зазу камида 10 миллион доллар туришини билдирган.
"Чиройли ва олижаноб ҳайвоннинг азобланиши уят. Зазу нотўғри қўлларга тушиб қолиши мумкинлигидан хавотирдаман", - деб хабарини тугатган Қодиров.
© Полиция ЧехииРамзан Қодировнинг Зазу лақабли оти
Жеребец Зазу,  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2023
Рамзан Қодировнинг Зазу лақабли оти
Янгиликлар лентаси
0