Январь ойида рекорд даражада электромобиль импорт қилинди

© Depositphotos / MiflippoЭлектромобиль на подзарядке
Электромобиль на подзарядке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга электромобиль асосан Хитойдан олиб келинмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида 389 дона электромобил импорт қилган. Уларнинг қиймати 13 миллион долларга тенг бўлган. Бундан Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
“Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 266 тага ошган”, - дейилади хабарда.
Январда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар: Хитой – 346 та, Гонконг – 29 та, Германия – 8 та, БАА – 3 та.
Шавкат Мирзиёев Жиззахда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни топширди
Маълумот учун, Ўзбекистон 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 миллион долларга тенг бўлган 2 180 дона электромобиль импорт қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ электромобиль тармоғини ривожлантириш учун қатор енгилликлар берилиши хабар қилинган эди. Хусусан, Ўзбекистон электромобилларини сотиб олиш учун олинадиган кредит фоизларининг маълум бир қисми давлат қоплаб бериши кўзда тутилмоқда. 2023-2025 йилларда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар ва давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган корхоналарнинг электромобиллар харид қилиши ҳам қўллаб-қувватланади.
Электромобилларда йўловчи ташиш хизмати кўрсатувчи шахсларга лицензия учун давлат божи тўлашда енгиллик берилади.
Янгиликлар лентаси
0