https://sputniknews.uz/20230307/qirgiziston-piyoz-eksporti-taqiqini-bekor-qildi-32700198.html
Қирғизистон пиёз экспорти тақиқини бекор қилди
Қирғизистон пиёз экспорти тақиқини бекор қилди
Sputnik Ўзбекистон
Тақиқ апрель ойининг охиригача амал қилиши керак эди, бироқ мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уни бекор қилишни таклифи билан чиққан.
2023-03-07T10:28+0500
2023-03-07T10:28+0500
2023-03-07T13:36+0500
дунёда
қирғизистон
ўзбекистон
пиёз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Қирғизистон пиёз экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди. Бу ҳақда республика Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди, дея хабар берди Sputnik Қирғизистон.Тақиқ апрель ойининг охиригача амал қилиши керак эди, аммо Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уни бекор қилишни таклиф қилган.Қайд этилишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қирғизистоннинг пиёзга ойлик ички талаби 6 минг тоннани ташкил этиши, фермерларнинг 50 минг дона захираси борлигини қайд этган.Қонунчиликка кўра, агар захиралар уч ойлик эҳтиёжни қопласа, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланган ҳисобланади. Қолаверса, апрель ойида янги ҳосил йиғим-терим бошланади, бу эса пиёзнинг ҳаддан зиёд кўпайишига олиб келиши мумкин, бунинг натижасида фермерлар зарар кўради.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Покистонда пиёз ҳосили етишмовчилиги бўлгани учун унинг бошқа давлатлардан импорти оширилган эди. Натижада нархларни ушлаб туриш ва танқисликнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ушбу маҳсулотни экспорт қилишни тақиқлади.Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёзни 1 апрелга қадар ички бозорларга киритиш режалаштирилмоқда.Мамлакатда пиёзнинг улгуржи нархи 1 январь кунига нисбатан 2 900 сўмга, махсус расталарда 2000 сўмга, савдо марказларида 3 550 сўмга ошган. Нархларнинг ошишига деҳқонлар ихтиёридаги пиёзнинг устки қисми музлаганлиги ҳамда айрим ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилганлиги туфайли логистика нархларининг ошиши таъсир этган.
қирғизистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қирғизистон пиёз экспорти тақиқ
қирғизистон пиёз экспорти тақиқ
Қирғизистон пиёз экспорти тақиқини бекор қилди
10:28 07.03.2023 (янгиланди: 13:36 07.03.2023) Тақиқ апрель ойининг охиригача амал қилиши керак эди, бироқ мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уни бекор қилишни таклифи билан чиққан.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Қирғизистон пиёз экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди. Бу ҳақда республика Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди, дея хабар берди
Sputnik Қирғизистон. Тақиқ апрель ойининг охиригача амал қилиши керак эди, аммо Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уни бекор қилишни таклиф қилган.
Қайд этилишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қирғизистоннинг пиёзга ойлик ички талаби 6 минг тоннани ташкил этиши, фермерларнинг 50 минг дона захираси борлигини қайд этган.
Қонунчиликка кўра, агар захиралар уч ойлик эҳтиёжни қопласа, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланган ҳисобланади. Қолаверса, апрель ойида янги ҳосил йиғим-терим бошланади, бу эса пиёзнинг ҳаддан зиёд кўпайишига олиб келиши мумкин, бунинг натижасида фермерлар зарар кўради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Покистонда пиёз ҳосили етишмовчилиги бўлгани учун унинг бошқа давлатлардан импорти оширилган эди. Натижада нархларни ушлаб туриш ва танқисликнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ушбу маҳсулотни экспорт қилишни тақиқлади.
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёзни 1 апрелга қадар ички бозорларга киритиш режалаштирилмоқда.
Мамлакатда пиёзнинг улгуржи нархи 1 январь кунига нисбатан 2 900 сўмга, махсус расталарда 2000 сўмга, савдо марказларида 3 550 сўмга ошган. Нархларнинг ошишига деҳқонлар ихтиёридаги пиёзнинг устки қисми музлаганлиги ҳамда айрим ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилганлиги туфайли логистика нархларининг ошиши
таъсир этган.