"Победа" Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўймоқда

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишСамолет
Самолет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2023
Oбуна бўлиш
"Победа" авиакомпанияси Москва-Самарқанд йўналиши бўйича парвозларни ҳафтасига икки марта амалга оширишни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Россиянинг “Победа” авиакомпанияси Москвадан Самарқандга тўғридан-тўғри парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Таъкидланишича, авиакомпания 21 апрелдан бошлаб Москва ва Самарқандни тўғридан-тўғри чартер рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда.
Москва-Самарқанд-Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
“Победа” — “Россия ҳаво йўллари” гуруҳининг шўъба корхонаси Россиянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Внуково (Москва) аэропортида жойлашган.
Янгиликлар лентаси
0