Теҳрон ШҲТга аъзо бўлиш қарори қатъий эканини тасдиқлади

© ШОСФото руководителей государств-членов и наблюдателей Шанхайской организации сотрудничества, а также международных организаций.
Фото руководителей государств-членов и наблюдателей Шанхайской организации сотрудничества, а также международных организаций. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2023
Oбуна бўлиш
ШҲТ Бош котиби Эрон ташкилотда муҳим роль ўйнаши ва бошқа аъзолар билан муносабатларни ривожлантириши мумкинлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби Чжан Мин билан учрашувда Теҳроннинг ШҲТга аъзо бўлиш ва ташкилот фаолиятида фаол иштирок этиш қатъиятини тасдиқлади. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилинди.

“Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ШҲТ бош котиби Чжан Мин ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация билан учрашувда Эрон Ислом Республикасининг ШҲТда иштирок этиш ва фаол роли масаласидаги қатъияти ва жиддийлигини қайд этди”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ТИВ раҳбари ташкилот раҳбариятига Эроннинг кириш жараёнига ёрдам бергани учун миннатдорлик билдирган.
ШҲТ Бош котиби, ўз навбатида, Эрон ташкилотда муҳим роль ўйнаши ва бошқа аъзолар билан муносабатларни ривожлантириши мумкинлигини таъкидлади.
2022 йил 15 сентябрда Эрон томони Самарқандда ШҲТга аъзо бўлиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни имзолади, 27 ноябрда эса миллий парламент Эроннинг ташкилотга кириши тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Мажбуриятлар тўғрисидаги меморандум қонун лойиҳаси 2023 йил 25 январда қабул қилинди.
ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон иштирок этади. Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка. Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Миср ва Қатарга мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш бўйича меморандумлар имзоланди. Баҳрайн, Мальдив ороллари, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мьянма ҳам мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олади.
Янгиликлар лентаси
0