Ўтган йили чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 43 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Boeing 767- 3 CBER - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2023
Oбуна бўлиш
Бир йил мобайнида Россиядан жами 37 нафар, Қозоғистондан 4 нафар, Туркиядан 2 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтариб олиб келинган.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. 2022 йилда чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 43 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова маълум қилди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган болаларни Ўзбекистонга қайтаришда Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик қилган.
Хусусан, бир йил мобайнида Россиядан жами 37 нафар, Қозоғистондан 4 нафар, Туркиядан 2 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтариб олиб келинган.
Шунингдек, ўтган йили Россия ва Қозоғистон Бола ҳуқуқлари бўйича вакилларидан 15 та мурожаат қабул қилиниб, барчаси ижобий ҳал этилган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг болалар ва аёлларни низоли ҳудудлардан олиб келиш ва уларни жамиятга мослаштириш тажрибасини ўрганиш мақсадида мамлакатга Қирғизистон, Турманистон, Мальдив давлатларининг делегациялари ташриф буюрган.
2021−2022 йилларда жами ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган 21 та болалар муассасаси фаолияти тугатилган. Ҳозирда республика бўйича 139 та оилавий болалар уйи ташкил этилган, уларда 822 нафар бола тарбияланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0