Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина ҚК Артёмовскда катта йўқотишларга учради – ОАВ

© AFP 2023 / ANATOLII STEPANOVВид Артемовска. Архивное фото
Вид Артемовска. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2023
Oбуна бўлиш
Украина ўзининг бир нечта энг яхши бригадаларини жойлаштирган Артёмовскда катта йўқотишларга учради, дейилади мақолада.
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Украина қуролли кучлари Артёмовскда катта йўқотишларга учради, шаҳардаги вазият Украина қўшинлари учун оғир, деб ёзмоқда Испаниянинг “Pais” газетаси.
“Украина ўзининг бир нечта энг яхши бригадаларини жойлаштирган Артёмовскда катта йўқотишларга учради”, — дейилади мақолада.
Айтилишича, 3 март куни Украина қўшинлари шаҳарга Киев назоратидаги ягона кириш жойини боғловчи иккита кичик кўприкни портлатиб юборган. Уларнинг ўрнига понтонли ўтиш жойи ўрнатилган. Кўнгиллилар ва эвакуация ташкилотлари вакилларининг маълумотларига кўра, у бўйлаб маҳаллий аҳоли эртаси куни Артёмовскни тарк этишга ҳаракат қилган.
У ерга қўшимча кучлар ҳам келган. Нашрнинг Артёмовскдан келган хабарга таянган ҳолда ёзишича, шаҳардаги вазият “қийин”. Қайд этилишича, шаҳарда алоқа чекланган ва қиммат, жавоб олиш учун бир неча кун керак бўлган.
Артёмовск КХДРнинг Киев назорати остидаги қисмида, йирик Горловка шаҳридан шимолда жойлашган. Бу Донбассдаги Украина қўшинлари гуруҳини таъминлаш учун муҳим транспорт марказидир.
Артёмовск ДХРнинг Киев назорати остидаги қисми. Бу Донбассдаги украин гуруҳларини таъминлаш учун муҳим транспорт йўли, у орқали автомобиль ва темир йўллари ўтган.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.
Янгиликлар лентаси
0