Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Шифокор антибиотиклардан кейин организмни тез тиклаш усулини айтди

© Sputnik / Денис Абрамов / Медиабанкка ўтишКапсулы и таблетки
Капсулы и таблетки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2023
Oбуна бўлиш
Шифокор гастроэнтеролог, парҳезшунос, “Доктор” телеканали эксперти Гузел Евстигнеева: антибиотиклардан халос бўлиш учун бир ой давомида парҳез тутиш лозим
Шифокорнинг таъкидлашича, касалликдан кейин организм, одатда, ўзи тикланади. Аммо, агар беморда ошқозон-ичак тракти касалликлари, ирсий касалликлар ёки сурункали стресс ҳолатида бўлса, ичакларда муаммо вужудга келиш натижасида тикланиш қийин кечиши мумкин.
Шифокор Евстигнеева нормага қайтишнинг энг самарали усулларидан бири сифатида тўғри тузилган менюни мисол келтирди.

“Овқатланиш тартибида ичакларда муаммо вужудга келтирмайдиган овқатларгина бўлиши керак. Буларга парранда гўшти, гўшт, балиқ, денгиз ва дон маҳсулотлари, шунингдек, термик қайта ишланган, лекин қовурилмаган маҳсулотлар киради”.

Учинчи ҳафта менюга бириктирувчи тўқималардан таркиб топган маҳсулотларни – сабзавот ва меваларни қўшиш мумкин. Бириктирувчи тўқималар – ичакда мавжуд фойдали бактерияларининг асосий озуқасидир, дея қўшимча қилди Евстигнеева.
Тўртинчи ҳафтада сиз танангизга янада фойдали бўлган маҳсулотлар ва ферментланган овқатларни овқатланиш тартибингизга киритишингиз мумкин – тузланган карам, комбуча чойи, кефир. Булар кўп миқдордаги пробиётик бактерияларни ўз ичига олган ҳақиқий "суперфудлар" ҳисобланади, хулоса қилди шифокор.
Янгиликлар лентаси
0