ШҲТ бошқаларга қарши қаратилмаган – Россия президентининг махсус вакили
13:27 06.03.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023)
© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишЗаседание в узком составе глав государств Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в Самарканде.
© Sputnik / POOL
/ Oбуна бўлиш
ШҲТ барча манфаатдор давлатлар учун очиқ ва ҳеч кимга қарши қаратилмаган, деди Ҳакимов.
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўзаро ҳамкорликда бўлинмас хавфсизлик ва тенглик тамойилларига асосланади, ўзини ҳеч кимга қарши қўймайди ва бошқаларга қарши қаратилмайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси президентининг ШҲТ ишлари бўйича махсус вакили Бахтиёр Ҳакимов таъкидлади.
“ШҲТ барча манфаатдор давлатлар учун очиқ ва ҳеч кимга қарши қаратилмаган. Ташкилот фалсафаси конструктив ва бунёдкордир, у ҳамкорлик ва ўзаро тушунишга, барчанинг манфаатини кўзлаб, биргаликда ечим топишга қаратилган”, — деди Ҳакимов.
Унинг айтишича, ШҲТ БМТ тамойилларига амал қилиб, олдинга интилади.
“Биз ҳеч кимга қарши эмасмиз. ШҲТ ҳарбий-сиёсий блок эмас ва миллий олий органларни ташкил этиш билан иқтисодий интеграция бирлашмасига айланишга интилмаяпти”, — дея қўшимча қилди у.
ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон иштирок этади. Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка. Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Миср ва Қатарга мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш бўйича меморандумлар имзоланди. Баҳрайн, Мальдив ороллари, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мьянма ҳам мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олади.