ФХХ машина остига ўрнатилган бомбани зарарсизлантирди - видео

Oбуна бўлиш
ФХХ россиялик бизнесменга ыарши уюштирилиши режалаштирилган терактнинг олдини олди.
ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Россия Федерал Хавфсизлик хизмати (ФХХ) "Царьград" компаниялар гуруҳи раҳбари Константин Малофеевга нисбатан уюштирилган суиқасднинг олдини олди.
Маълум бўлишича, бизнесменнинг машинаси кўча парковкада турган вақтида, қора кўйлаги ва ниқобли эркак машина остига бомба ўрнатади. Кейинги кадрларда эса, ер ости тураргоҳида махсус хизмат ҳодимлари робот ёрдамида машина остидан портловчи мосламани олиб ташлашади.
ФХХнинг маълум қилишига кўра, ўтган йилнинг сентябрь ойида россиялик журналист Дарья Дугинага нисбатан амалга оширилган суиқасд ҳам худди шундай сценарий асосида ташкил қилинган эди.
Бошқарма маълумотларига кўра, жиноят ташкилотчиси "Россия кўнгиллилар корпуси" (Украина томонида рус қўшинларига қарши жанговар ҳаракатларда қатнашмоқда). Унинг етакчиларидан бири Денис Капустин (Никитин). Қайд этилишича, Капустин Украинада яшайди ва Украина махсус хизмати остида ишлайди.
Янгиликлар лентаси
0