Тошкентдан аҳоли энг кўп қайси ҳудудга кўчиб кетмоқда?

© Sputnik / Рамиз БахтияровЛюди гуляют в Парке Дружбы Народов.
Люди гуляют в Парке Дружбы Народов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳридан энг кўп Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига кўчиб кетишган.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. 2022 йилда Тошкент шаҳридан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 9 703 кишини ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Тошкент шаҳридан ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:
Тошкент вилояти – 7 114 киши;
Қашқадарё вилояти – 403 киши;
Самарқанд вилояти – 307 киши;
Бухоро вилояти – 257 киши;
Хоразм вилояти – 256 киши;
Сурхондарё вилояти – 235 киши;
Қорақалпоғистон Р. – 198 киши;
Фарғона вилояти – 192 киши;
Жиззах вилояти – 176 киши;
Андижон вилояти – 171 киши;
Навоий вилояти – 159 киши;
Сирдарё вилояти – 148 киши;
Наманган вилояти – 87 киши.
Аввалроқ Тошкент шаҳрига энг кўп Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан кўчиб келишгани ҳақида хабар берилганди. Пойтахтга 2022 йилда республиканинг бошқа ҳудудларидан доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар сони 45 689 кишини ташкил этган.
Янгиликлар лентаси
0