Ўзбекистон 12 та давлатга шоколад экспорт қилди

© Foto : Pixabay / Jacqueline MacouШоколад
Шоколад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2023
Oбуна бўлиш
Шоколад ва какао маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 496 тоннага ошган.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида 12 та хорижий давлатга қиймати 1,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 956 тонна шоколад ва какао маҳсулотларини экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Шоколад ва какао маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 496 тоннага ошган.
Ўзбекистон январда энг кўп шоколад ва какао маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 313 тонна;
Тожикистон – 186 тонна;
Россия – 147 тонна;
Монголия – 120 тонна;
Озарбайжон – 72 тонна;
Қирғиз Р. – 54 тонна.
Янгиликлар лентаси
0