Энди Мактабгача ва мактаб таълими вазирига мурожаат йўллаш мумкин — тартиб

© Depositphotos / DmitrimarutaСемья с интернет зависимостью
Семья с интернет зависимостью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2023
Oбуна бўлиш
Ўқитувчилар, тарбиячилар ва ота-оналарнинг мурожаатларини қабул қилувчи янги платформа ишга туширилди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида “вазирга мурожаат” портали ишга туширилди. Унга ўқитувчилар, тарбиячилар ва ота-оналар мурожаат юборишлари мумкин, дея хабар берди вазир Ҳилола Умарова.
Ўқитувчилар, тарбиячилар ва ота-оналарнинг мурожаатларини қабул қилувчи янги платформа vazir.uzedu.uz ишга туширилди.
Порталга қуйидаги мурожаатларни йўллаш мумкин:
таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар;
коррупция ҳолатлари юзасидан асосланган фактлар;
ташаббуслар, лойиҳалар, фикр ва мулоҳазалар.
порталига йўллашингиз мумкин.
“Мазкур таклиф, ташаббус ва мулоҳазалар шахсан ўзимнинг назоратимда бўлиб, вазирлик мутахассислари томонидан ўрганилади. Улар асосида муаммолар ҳал этилиб, янги лойиҳалар жорий этилади”, деб ёзади Ҳилола Умарова.
Мурожаатни формасини тўлдириш тартиби:
Таълим турини танлаш;
Ф.И.Ш тўлдириш;
Вилоят ва тумманни танлаш;
Телефон рақами ва почта манзилини қолдириш;
Паспорт рақамини ёзиш;
Файл юклаш ва мурожаат матнини киритиш.
Янгиликлар лентаси
0